ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Prologue ўз ишини якунлади

1225
0

30 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида тўрт кун давом этган халқаро кинофестиваль сарҳисоб кечасини ўтказди. Муносиблар тақдирландилар.

altalt

Кеча одатдагидек юлдузларнинг қизил йўлакчадан тантанали равишда ўтишидан бошланди. Бу оқшом ниҳоятда совуқ бўлишига қарамай кино ижодкорларнинг ашаддий мухлислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари сабот билан уларни театр биносига кузатиб қўйдилар. 

altaltaltalt

Қизил йўлакчада машҳурларимизни латофатли Дилдар Исламова ва яна бир ажойиб бошловчи Шох Алимович эълон қилиб турдилар. Улар орада машҳурлар билан мулоқотга киришиб, оқшомга янада кўтаринки кайфият бағишлашга ҳам улгурдилар.

Шу куни қизил йўлакча, бошловчилар таъкидлаганидек, модалар намойишини ҳам эслатиб юборди. Ундан ўтаётган таниқлиларимиз бу оқшомга хафсала билан тайёргарлик кўрганлари яққол намоён бўлиб турди.

altaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltalt

Барча соҳа вакиллари қизил йўлакчадан ўтиб, театр биносига киришгач кечанинг асосий ҳодисаси - кинофестиваль ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди.

alt

Маросимда  қуйидаги номинациялар бўйича лауреатлар номи эълон қилинди ва тақдирланди:

Энг яхши қисқа метражли фильм:
alt

Мукофотга Жанубий кореялик режиссёр Чонг-Гил Хан «Менинг исмим» фильми учун муносиб деб топилди.
Энг яхши миллий қисқа метражли фильм:
alt

Режиссёр Шокир Холиқов «Чой» фильми учун мукофотни қўлга киритди. 

Энг яхши сценарий:

alt

Мукофот франциялик Клод Ле Пейп ва Хьюберт Чаруэлларга «Кичкина фермер» фильмининг сценарийси учун топширилди. 

Энг яхши актриса:

alt
Мукофотга қирғизистонлик актриса Мадина Талипбек «Сарвқомат дилбарим» фильмидаги роли учун муносиб деб топилди. (Актриса ташриф буюра олмагани сабабли мукофот унинг агентига топширилди.)

Энг яхши актер:

alt
Қирғизистонлик актёр Акылбек Абдыкалыковнинг «Тунги авария» фильмидаги роли бу номинацияда эътироф этилди. (Актёр ташриф буюра олмагани сабабли мукофотни унинг ҳамкасби қабул қилиб олди.)

Энг яхши оператор:

alt
Мукофот эронлик оператор Моҳаммед Факури «Голнеса» фильми учун топширилди. 

Энг яхши режиссёр:
alt
Босния ва Герцеговинадан ташриф буюрган режиссёр Айда Бегич, «Мени ёлғиз қолдирма» фильми учун мукофотга муносиб деб топилди.

Энг яхши фильм учун Гран При.alt
Халқаро кинофестивалнинг бош совринига режиссёр Айда Бегичнинг «Мени ёлғиз қолдирма» фильми муносиб деб топилди.

Ундан ташқари махсус мукофот билан ардоқли кино соҳаси вакиллари ҳам тақдирландилар. Устоз режиссёр Қамара Камалова ва Ўзбекистон халқ артисти, актёр Пўлат Саидқосимов «Миллий кинематографияни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун», россиялик режиссёр Владимир Меньшов «Жаҳон кинематографиясни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун» мукофоти билан тақдирландилар.

altaltalt

Қисқа метражли фильмлар бўйича ҳакамлар ҳайъати раиси Аюб Шаҳобиддинов сўзга чиқиб, бу йил жуда ҳам кучли фильмлар танловда қатнашгани ва улардан яна иккитасини диплом билан тақдирлашга қарор қилганликларини маълум қилди.

alt

Демак, ҳакамлар ҳайъатининг махсус дипломлари билан қорақалпоғистонлик режиссёр Марс Оринбасаров «Устоз» фильми учун ва қозоғистонлик режиссёр Берик Жаҳанов «Асан» фильми учун тақдирландилар. 

altalt
Таъкидлаш жоиз, тақдирлаш маросимига катта тайёргарлик кўрилган бўлиб, ҳар бир номинациядан сўнг саҳна кўринишлари тақдим этилди. Саҳнада Майкл Жексондан тортиб машҳур ҳинд актёри Шоҳруҳхонгача намоён бўлди. Албатта, ўзимизнинг актёрлар улар қиёфасида чиқдилар, лекин улардаги ўхшашлик ва маҳоратни қайд этиб ўтишни жоиз топдик.

altaltaltaltalt
alt

Ёрқин лаҳзаларга бой бўлган ёпилиш маросими шу билан ўз ниҳоясига етди. 

Prologue Халқаро кинофестивалининг очилиш маросимига машҳурлар қандай образда ташриф буюрганини бу ерда кўришингиз мумкин.

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-12-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг