alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Prologue халқаро кинофестивали бошланди

Фотокўргазма очилиш маросимидан сўнг фестиваль ташкилотчилари, ҳамда Ҳакамлар ҳайъати иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Ҳайъат аъзолари орасида нафақат ўзбек киносининг дарғалари балки Россия, Германия, АҚШ, Польша, Швейцария, Италия, Қозоғистон ва Қирғизистон каби мамлакатлардан ташриф буюрган таниқли кино ижодкорлар ҳам бор.

altaltalt

 

alt
Лола Элтоева, актриса:

«Prologue кинофестивалининг халқаро тус олгани бежиз эмас. Чунки, бугун соҳада етишиб чиқаётган иқтидорлар кўп, уларнинг ижодий ишларини жаҳонга танитиш муҳим. Бундан ташқари, бу ҳамкорликлар натижасида санъат аҳли бир-бири билан ўзаро фикр алмашади, ўрганади. Мана шунда ўсиш, ривожланиш бўлади. Бу ҳали биринчи қадам. Ўйлайманки, ўзбек киноси ҳали бутун дунёда ўз овозига эга бўлади».

Prologue халқаро кинофестивали матбуот маркази бошлиғи Аброр Исмоиловнинг айтишича, фестивалда қатнашиш учун 60 мамлакатдан 280дан зиёд ижодий ишлар келиб тушган. Шундан 31таси саралаб олинган ва бу картиналар фестиваль давомида намойиш этиб борилади. Айтиб ўтиш керак, фильмларни саралашда унинг долзарблиги, томошабинга етказиб бериш шакли, умуман мавзуга ёндашув каби мезонларга таянилган.

alt
Шу куни тўлиқ метражли фильмлар намойиши қирғизистонлик кинорежиссёр Темирбек Бирназаровнинг «Тунги авария» фильми билан бошланди. Фильм намойиши пойтахтимиздаги Premier Hall кинотеатрида бўлиб ўтди.

alt
Макс Тцуи, германиялик оператор:

«Ўзбекистонга келишдан аввал аксарият европаликлардан ўзбеклар жуда секин ҳаракат қилади, бир ишни вақтида бажармайди, бунинг устига ўз ишининг устаси эмас, қабилидаги гап-сўзларни эшитгандим. Лекин улар билан ишлаб, бу гап-сўзлар нотўғри эканлигига амин бўлдим. Аксинча, улар анча тез ва сифатли ишлашига гувоҳ бўлиб турибман. Фестивалдан нима кутаётганимга келсак, ҳеч нарсани кутаётганим йўқ, мен учун жараённинг ўзи қизиқ. Яъни, мен учун ўзбек ижодкорлари билан фикрлашиш, улар билан яқин алоқада бўлиш муҳимроқ».

Prologue халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта театрида бўлиб ўтди.

Маросим бошловчилиги вазифаси таниқли бошловчилар Дилдар Исламова ва Шох Алимович (Нодиршох)га юклатилди. 

altalt 
Жаҳон андозаларига мос равишда ташкил этилган қизил йўлакчадан юртимиз ва чет эллик таниқли кино соҳаси вакиллари ўтдилар. 

alt
Эркин Комилов, Лола Элтоева, Ёдгор Саъдиев

alt
Райҳон Уласенова, Ҳилол Насимов, Ёқуб Аҳмедов

alt
Фотима Режаметова

alt
Борис Ғофуров, Раъно Шодиева

alt
Юлдуз Ражабова, Акбархўжа Расулов

alt
Асал Шодиева, Жавоҳир Зокиров

alt
Фарҳод Маҳмудов, Шаҳзода Матчонова

alt
Учқун Тиллаев, Раъно Зокирова, Бекзод Муҳаммадкаримов

alt
Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева

alt
Рашид Маликов, Зулхумор Мўминова

alt
Сергей Астахов

alt
Питер Скарлет

alt
Сергей Шакуров

alt
Фабио Канепа, продюсер (Италия), Куба Чекай, режиссёр (Польша)

alt
Филипп Рейнхардт, актёр (Швейцария)

alt
Аюб Шахобиддинов, Гулбара Толомушова, режиссёр (Қирғизистон)

alt
Бобур Арслонов, Шаҳло Темирова

alt
Нозим Тўлахўжаев

alt
Элсевар Исхакова, Макс Тцуи, оператор (Германия)

alt
Ойбек Абдушукуров, Мухлиса Азизова

alt
Жасур Шаметов, Дониёр Ҳафизов

alt
Рустам Сагдуллаев, Дилором Эгамбердиева, Рустам Саъдиев

alt
Гавҳар Зокирова

alt
Нилуфар Усмонова, Шаҳзода

alt
Фарангиз Файзиева, Жаник Файзиев

alt
Владимир Меньшов, актёр (Россия)

alt
Ойхон Ифорзода, Муқаддас Саъдуллаева

Тантанали очилиш маросими узоқ кутилган Scorpion фильмининг гала-премьераси билан давом этди.

alt

Prologue Халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими қандай ўтганини бу ерда кўринг.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-11-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг