ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

«Ҳамроҳ» фильмининг ёпиқ премьераси ҳақида

1421
0

Алишер Навоий номли кино саройида «Ҳамроҳ» фильмнинг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Киносаройда йил бошидан буён учинчи бор ёпиқ премьера бўлиб ўтди. Бундан аввал «Дадам бетоб» ва «Иснод» фильмларининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтган эди.

Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Акром Шоҳназаров бундан олдин мухлисларга «Юрак йиғлар» фильми орқали яхши таниш.

Фильмда Карим Мирходиев, Лола Элтоева, Адиз Ражабов, Юлдуз Ражабова, Умид Искандаров, Бобур Йўлдошев, Нафосат Шодиева сингари актёр, актрисалар жамоаси йиғилган.

altalt

Фильм Бухоро шаҳри, Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳрида суратга олинган. Фильм 45 кун ичида суратга олинган бўлиб, тайёргарлик ишлари учун 75 кун вақт сарфланган. Фильм триллер, драма жанрда суратга олинган.

Фильм ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Акром Шоҳназаровдан қуйидаги маълумотларни олдик:

­— Фильм ғояси бундан уч йил олдин, 2014 йилда йўлда кетаётганимизда туғилган. Кейинчалик ўша ғояни сценарий қилиб ёзишга қарор қилдим. 2015 йил март ойида сценарийни ёзиб тугатганман. Бу ҳаётда бўлган воқеа эмас, бадиий тўқима ҳисобланади. Фильм «Ота рози, худо рози» деган ўзбек халқ мақолига қурилган. Фильмда ота рози, худо рози, отанинг розилигисиз, дуосисиз, ҳеч бир инсоннинг бири икки бўлмаслиги ҳақида фикр юритганмиз. «Тушунмоқ учун, ишонмоқ даркор» ибратли сўзини фильмга эпиграф сифатида олганмиз. Яъни инсонни олдин тушунмасангиз, унга ишона олмайсиз. Ҳамроҳ фильмини суратга олган жанрим менга жуда ҳам ёқади. Фильм орқали кимнингдир юрагига қўрқув солмоқчи эмасман. Фильм қанча касса қилади, ўз пулини чиқара оладими, йўқми бу ҳақда ҳам ҳеч нима дея олмайман, аммо нима бўлган тақдирда ҳам фильм учун бутун ижодий жамоа қўлидан келганича, астойдил меҳнат қилишди.

Ҳозирча фильмнинг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган тақдимоти қачон бўлиши маълум эмас.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг