ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кино

Жаҳонгир Аҳмедов «Асал ойи» номли фильм устида иш бошлади

2060
0

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов «Мажнун» деб номланган фильмининг премьерасидан роппа-роса бир йил ўтиб навбатдаги фильмини суратга олишга киришди. «Асал ойи» деб номланган романтик кино комедиянинг сценарийси ҳам режиссёр томонидан ёзилган.
Асосан хориж мамлакатларда суратга олиниши режалаштирилган картинада бош ролларни актёр ва режиссёр Азамат Ахроров, ҳамда актриса, дизайнер Шахзода Муҳаммедовалар ижро қилишмоқда.

alt

Бундан ташқари фильмда Матёқуб Матчонов, Раъно Ярашева, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Дилшод Мирзамуратов сингари актёр ва актрисаларни учратишимиз мумкин. 

Фильм бош қаҳрамонининг кийими учун актриса Шахзода Муҳаммедова 22 хил матодан иборат дизайнерлик ишларини ҳозирламоқда.

altalt

Маълумотларга қараганда Азамат Ахроров ҳам озиш ҳаракатида спорт машғулотларига янада зўр бермоқда. Хуллас тайёргарлик авжида. Фильмнинг моддий томонини бир эмас, иккита эмас, нақ учта продюсер ўз бўйнига олган. Фильмнинг суратга олиш ишлари 10 кун ичида хорижий давлатлардан бирида бошланади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг