ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Dance Music Fest 2019. Учинчи кун

200
0

Фестивалнинг учинчи кунини DJ Alisson ва DJ Gera Welcome Stage саҳнасида очиб бердилар.
alt
alt
alt
Urban Stage саҳнасида ўзимизнинг диджейлар Taker ва DJ Broth3rs ўз ижод маҳсулларини намойиш этдилар.
alt
alt
alt
Улардан сўнг саҳнага CYGO кўтарилди. У саҳнада пайдо бўлиши билан барча йиғилганлар унинг машҳур таронаси ҳисобланган Panda E композициясини талаб қилишни бошлади ва у мазкур қўшиқни икки маротаба ижро этиб, мухлисларини хурсанд қилди. Хонанда чиқишининг сўнгида Тошкентга илк маротаба келган вақтида шаҳримиздан илҳомланиб яратган таронасининг демо талқинини тақдим этди. 
alt
alt

Dance Music Fest 2019 фестивалининг иккинчи куни қандай ўтганини бизнинг материалда ўқинг.

alt
DM Fest 2019 лойиҳасининг ҳар уч кунида томошабинлар билан алоқани таъминлаган ва жўшқин кайфият улашган МС ва бошловчи Богдан Высоцкий бўлди.
alt
alt

Dance Music Fest 2019 биринчи кунидан шарҳни бу ерда ўқинг.

Фестивалнинг бош саҳнасида юртимизнинг электрон мусиқа соҳасидаги усталари DJ Ochil, DJ KMRN ва DJ Trace ўз мусиқий сетларини тақдим этдилар.
alt
alt
alt
Шунингдек, DJ Ochil Азиза Низомова билан биргаликда Tashkent, I Love You таронасини ижро этдилар.
alt
alt
Уч кунлик фестивални нидерландиялик диджей ва мусиқий продюсер Quintino якунлаб берди.
alt
alt
alt
alt

alt VAGAN, диджей:
«Мен бу фестивалда иштирок этганимдан хурсандман. Биринчи ва иккинчи кун ажойиб тарзда ўтди. Лекин учинчи кун унутилмас бўлади деб ўйлайман. Quintino унутилмас ҳиссиётлар улашди. Фестивалнинг биринчи кунида Rompasso менинг янги FIRE деб номланган трекимни тақдим этди.Унинг релизи 5 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ташкилотчиларга бундай улкан лойиҳа учун миннатдорчилигимни билдириб қоламан»

alt
alt
alt

alt Ширин Юнусова, меҳмон:
«Мен ўтган йили мазкур фестивалда қатнаша олмаган эдим ва бу йилгисини интиқлик билан кутдим. Ҳар бир диджейнинг ижоди бетакрор, улардан бирини таъкидлаш мушкул. Биринчи кун Willy William ёқди, иккинчисида - Shapov, бугун эса - Quintino. Фестиваль жуда тез якун топгани бироз ачинарли, лекин у кутганимиздан ҳам аъло даражада ўтди. Ундан олган ҳиссиётларимиз узоқ вақт ёдда қолади»

alt

Учинчи кундан фотоҳисоботни бу ерда кўринг.
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-08-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг