Humo Arenaда Филипп Киркоров концерти
18 декабрь куни Humo Arena муз саройи саҳнасида Филипп Киркоров пойтахт аҳлини яккахон концерт дастури билан хушнуд этади. Россия шоу-бизнеси «қирол»и The Best номли шоу-дастури билан меҳмон бўлади. Концерт меҳмонларини хонанданинг энг ёрқин хитларидан мусиқий гулдаста кутади.
Филипп Киркоров – ижодий салоҳияти чексиз бўлган Россия шоу-бизнесининг ёрқин вакили. Поп-эстраданинг «қирол»и 30 йилдан кўпроқ вақт давомида Россия, МДҲ, Америка ва Европада машҳур бўлган мусиқий хитлари билан тмошабинларни қалбини забт этиб келмоқда. Артистнинг энг ёрқин дастурларидан бири «Я» деб номланган жаҳон миқёсидаги улкан шоу эди. Лойиҳа Кремлда рекорд аншлаг тўплаган.
Ўтказилиш вақти: 19:00
Чипталар нархи: 90 000 сўмдан 1 600 000 сўмгача
Маълумот учун телефонлар: +99871 2072072, +99871 2071071
ИЗОҲЛАР 0