ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Болаларга

Эмизиш ва қўшимча овқат бериш бўйича маслаҳатлар

3705
0

Болаларни овқатлантириш - нозик ва масъулиятли мавзу. Ҳаётининг дастлабки даврида болага она сути зарур, ахир фақат она сутигина уни барча фойдали моддалар билан таъминлашга ва келажакда турли касалликлардан ҳимоя қилишга қодир. Эмизишнинг 10 қоидаси, шунингдек биринчи марта қўшимча овқат бериш ҳақида бизнинг фойдали материалимиздан билиб олишингиз мумкин. Бу материал ҳамма оналар учун фойдали. Рукн ҳомийси - «Болалар учун ЛИНЕКС®»

alt

*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.

 
ЭМИЗИШНИНГ 10 ҚОИДАСИ


Она сути - бу нафақат бетакрор индивидуал таркибли овқат ва ичимлик, балки ривожланиш демакдир. У гўдакнинг ҳаёти ва соғлиғини таъминлашга, бола организмини эрта аллергия ривожланишидан, дисбактериозлардан, инфексиялардан ҳимоялашга, турли касалликлар ва модда алмашинуви бузилишининг олдини олишга қодир. Эмизиш боланинг биологик ривожланишида асосий бўғин ҳисобланиб, чақалоқ ва она ўртасида боғлиқликни таъминлайди.

 

alt
1989 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ томонидан эмизиш бўйича 10 қадам ишлаб чиқилиб, у тиббиёт муассасалари, ҳомиладор аёллар, ёш оналар ва янги туғилган чақалоқлар учун мўлжалланган:
 

1.Тиббиёт муассасалари албатта эмизиш бўйича ёзма сиёсатга эга бўлишлари ва бу сиёсат ҳар куни барча тиббиёт ходимларига маълум қилиниши лозим.

2. Барча тиббиёт ходимлари эмизиш сиёсатии амалга ошириш учун зарур кўникмаларга ўқитилишлари шарт.

3. Ҳомиладор аёлларга эмизишнинг фойдаси ва мазкур жараён ҳақида батафсил маълумот берилиши лозим.

4. Бола туғилганидан сўнг биринчи 30 дақиқа ичида тиббиёт ходимлари оналарга эмизишни бошлашга ёрдам беришлари шарт.

5. Оналарга қандай тўғри эмизиш кераклигини, ҳатто гўдак онадан алоҳида сақланган ҳолатда ҳам лактацияни қандай қилиб сақлаб туришни кўрсатиш зарур.

6. Агар тиббий қарши кўрсатмалар бўлмаса, янги туғилган чақалоққа кўкрак сутидан ташқари ҳеч қандай овқат ёки ичимлик бермаслик керак, деган қоидани чуқур ўзлаштириш зарур.

7. Она ва бола суткада 24 соат бирга бўлишига доимо амал қилиш.

8. Бола талаб қилганда эмизишни рағбатлантириш.

9. Кўкрак сути билан боқиладиган гўдакларга сўрғич бермаслик.

10. Эмизишни қўллаб-қувватлаш гуруҳларини ташкил этиш ва оналарни шу гуруҳларга йўналтириш.

alt

Ҳар йили 1- августдан 7-августгача бутун дунёда Эмизиш Ҳафталиги ўтказилишини билиш муҳим. Эмизиш - эмизикли гўдак учун ҳам, ёш она учун ҳам ва ҳар бир инсон учун ҳам фавқулодда муҳимлиги ва долзарблиги билан ажралиб турадиган ҳодиса.

alt

*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.


БИРИНЧИ МАРТА ҚЎШИМЧА ОВҚАТ БЕРИШ


Ярим ёшга яқинлаиганда ҳар бир бола учун шундай вақт келадики, фақат кўкрак сутининг ёки сунъий озуқанинг ўзи етарли бўлмай қолади, қўшимча қувватга, витамин ва минерал моддаларга бўлган эҳтиёж ортади.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, қўшимча овқат эмизикли болага 6 ойликда, сунъий овқатлантириладиган болага 4-5 ойликда берилади.

alt
 

Бола биринчи қўшимча овқатга тайёрлигини билдирувчи белгилар:

1.     Бола кўкрак сути ёки сутли аралашмага тўймайди.

2.     Боланинг туғилгандаги вазни икки бараварга ошди.

3.     Бола мустақил ўтирмоқда.

4.     Бола бир неча ҳафта давомида касал бўлмади ва эмлатилмади.

5.     Бола катталарнинг овқатига қизиқиш билдирмоқда.

6.     Бола овқатни юта олади.

alt


ҚЎШИМЧА ОВҚАТ БЕРИШНИ ҚАНДАЙ ТЎҒРИ БОШЛАШ КЕРАК

1.    Болани берилган овқатнинг  ҳаммасини ейишга мажбур қилманг. Биринчи марта қўшимча овқат беришдан асосий мақсад - қорнини тўйғизиш эмас, балки янгича овқат билан таништириш.
2.    Қўшимча овқат болага эмизишдан ёки аралашмадан олдин берилсин.
3.    Биринчи марта қўшимча овқат бериш 5 граммдан бошлансин ва 3-4 ҳафта ичида қўшимча овқат миқдори 150 граммга етказилсин.
4.    Озиқ-овқат маҳсулотларини бола рационига маълум кетма-кетликда киритинг.
5.    Янги озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш ўртасидаги оралиқ вақт 7 кундан 10 кунгача бўлиши керак.
6.    Қўшимча овқат берганда боланинг ахлатини кузатинг. Агар ахлати нормал бўлса, эртанги куни қўшимча овқат миқдорини кўпайтириш мумкин.
7.    Қўшимча овқат беришнинг ҳар бир босқичида албатта ўз болалар шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

alt

 
БИРИНЧИ МАРТА ҚЎШИМЧА ОВҚАТ БЕРИШНИ НИМАДАН БОШЛАШ КЕРАК:

Қўшимча овқат беришни бир таркибли пюрелардан, болалар учун сабзавот пюреларидан, битта компонент, яъни сабзавот ёки мевадан иборат пюредан, шуниндек бир хилдаги бошоқли дондан иборат шакарсиз сутсиз бўтқадан бошлаган маъқул.

 

Қўшимча овқат маҳсулотлари:

 

1. Сабзавот пюреси - 6 ойликдан;

2. Мева пюреси - 6 ойликдан;

3. Бўтқалар - 7 ойликдан;

4. Ачитқили сут маҳсулотлари - 7-8 ойликдан;

5. Гўшт пюреси - 7-8 ойликдан;

6. Балиқ пюреси - 9 ойликдан.

alt

*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.


Мақолани тайёрлашда қуйидаги порталларнинг материалларидан фойдаланилган: 
http://bit.ly/2gpwMvS

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг