alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Премьера: BVCCVRD - Kerak Emas

Даврон Ғоиповнинг «Керак эмас» номли олтин хитини BVCCVRD ижросида, яъни янгича услубдагисини тингланг. 

 

#ReFresh шоусида - ўзбек эстрадасининг икки авлод вакиллари юзлашадилар. Лойиҳа орқали муаллифлар томошабинларни ёш, иқтидорли, эртанги куннинг истиқболли юлдузлари билан таништирадилар ва шу билан бирга афсоналаримизни ёдга соладилар. Кўрсатувнинг биринчи сони қаҳрамонлари афсонавий Даврон Ғоипов ва ёш ижодкор BVCCVRD бўлишди. 


#ReFresh шоусининг биринчи сонини MYDAYTV каналида томоша қилиб, ўз фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришни унутманг. 


Эслатиб ўтамиз, #ReFresh шоусининг мақсадижуда бой ва шонли йўлга эга бўлган ўзбек мусиқасини тарғиб қилишдир. Ўзбек эстрадаси тарихига кирган номлар жуда кўп, улар: Ботир Зокиров, Мансур Тошматов, Наталья Нурмухамедова, Ялла ва улардан сўнг Севара Назархон, Пилигрим, Дадо, Согдиана. Бугунги кунда эса постсовет маконини аллақачон МС Дони, Гафур ва бошқа ижодкорларимиз эгаллаб бормоқда. 

 

Айтиш жоизки хонанда ўз ижодини қизғин давом эттириб, яқин кунларда тингловчилар ҳукмига янги Satrlarim номли қўшиқни ҳавола этди.


Хонанданинг яна бир ижод маҳсули «Анамалия» таронасини тинглаб, баҳо беринг. 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-01-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг