Шаҳзода, Умидахон ва «Божалар» ўтган ҳафтада нималар қилишди
Гулсанам Мамазоитова Мустақиллик байрамига тайёргарликни бошлаб юборганликлари ҳақида инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди ва хонанда Машҳурбек юртимизнинг Мустақиллигига 26 йил бўлганлиги муносабати билан эълон қилган эстафетани давом эттирди.

Райҳон Ганиева 16 август куни мухлисларига Ватан номли қўшиғини тақдим этди. Шунингдек, у 19-20 август куни Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган Star of Asia Ҳалкаро фестивалида иштирок этди. Барча фото ва видеолар бу ерда.

Хонанда Шаҳзода эса 18-20 кунлари Тожискистонлик мухлисларини ўзининг концерт дастури билан хурсанд этди. Барча фото ва видеолар бу ерда.

Божалар гуруҳи ҳам Тожикистонда концерт дастурини тақдим этди.
Муниса Ризаева мухлислари қаршисида пардозсиз намоён бўлди. Шунингдек, концерт кунларини маълум қилди. У концертга тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Яна хонанда 8 сентябрь куни Фарғона шаҳрида мухлисларини ўз чиқиши билан шод этишини маълум қилди.

Хонанда Умидахон эса 18 август куни тингловчилар ҳукмига «Тўй қиламиз» номли таронасини тақдим этди. Хонанда қўшиққа клип тасвирга олиш ишларига тайёргарликни ҳам бошлаб юборган.

Рухшона ҳам ўтган ҳафтада янги клип суратга олдирди. Шунингдек, хонанда Рухшона ва турмуш ўртоғи фарзандлари Шукурбекнинг 1 ёшлик таваллуд айёмини 20 август куни нишонладилар.
.jpg)
Яна бир бор она бўлиш бўсағасида турган хушовоз хонанда Дилсўз эса инстаграмдаги саҳифасида оилавий суратларини мухлислар билан ўртоқлашмоқда.





ИЗОҲЛАР 0