00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Юлдуз Усмоновадан янги клип
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова навбатдаги ижодий асарига суратга олинган клипни тақдим этди. Клип суратга олинган тарона «Кўнгил» деб номланади. Мазкур қўшиққа видео кетма-кетлик суратга олинаётганлиги ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Клип режиссёрлиги вазифасини Шуҳрат Нуралиев ўз зиммасига олган. Операторлик иши Жонрид Сагдиевга юклатилган. Клипда бош ролларни «Божалар» гуруҳининг яккахони Жаҳонгир Позилжонов ҳамда актриса Наргиза Абдуллаевалар ижро этишди. Қўшиқ сўзи шоир Бобур Бобомуродга, мусиқаси эса хонанда Юлдуз Усмонованинг ўзига тегишли. Клипни сайтимизда томоша қилинг ва баҳо беринг!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
14-07-2017





ИЗОҲЛАР 0