ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Музейлар

Алоқа тарихи музейи

Шайхонтоҳур тумани, Навоий шоҳ кўчаси , 28 А уй
Алоқа тарихи музейи
Мўлжал
4- стоматологик поликлиника
Телефон
+99871 2449909,
+99871 2449910,
+99871 2449903
+99871 2449909, +99871 2449910, +99871 2449903
E-mail
muzey.n@uznet.net
Тошкентдаги алоқа тарихи музейида мамлакатимиз телекоммуникация соҳасининг шаклланиш ва ривожланиш йўлидан гувоҳлик берувчи 400 дан зиёд экспонатлар бор. Жамоатчилик қимматли тарихий буюмлар ва техник жиҳозлар ҳамда воситаларни тақдим этиб, музей коллекцияси шаклланишига катта ҳисса қўшган. Музейда бир неча асрлар мобайнида хат ташиган почта аравасининг табиий катталикдаги макети ҳам бор. . "Ўзбекистон почтаси" стендида ўзбек почта хизматининг Темурийлар давридан тортиб, ҳозирги давргача бўлган шаклланиш тарихидан ҳикоя қилувчи экспонатлар мавжуд. Почтальонлар турли даврларда фойдаланган формалар ва почта ускуналарининг ривожланиш жараёнини ҳам кузатиш мумкин. Музейдаги энг ноёб экспонат Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлган биринчи мобил телефон ҳисобланади. Ушбу телефон ёрдамида 1992 йилнинг 26 августида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакатимиз вилоятлари билан боғланган. Ўзбекистонда телефон алоқасининг ривожланишинини акс эттирувчи стенд ҳам жуда қизиқарли. Бу ерда ўтган аср бошларидан бери фойдаланиб келинган турли телефонлар моделлари бор. Экспозицияда мослама ва ускуналардан ташқари, 1991 йилдан бери яратилган, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасига тегишли қонунчилик актлари, шунингдек, ўтган йилларнинг қоида ва қонунчилик ҳужжатлари намуналари ҳам жой олган.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг