ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Театр

Миллий театрнинг 100 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильм

Жорий йилда Ўзбек академик драма театрининг 100 йиллиги нишонланади. Ушбу муносабат билан "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан “Миллий театрга 100 йил” деб номланган ҳужжатли фильм суратга олинди. Ҳужжатли фильм Ўзбек миллий академик драма театрининг тарихи ва бугуни ҳақида сўзлайди. Фильм премьераси театрнинг юбилей тантаналари  кунларида бўлиб ўтади.
Ушбу лойиҳанинг постановкачи режиссёри Александр Гамиров. 35 дақиқали картинада театрнинг ижодий йўли тасвирланган.
Постановкачи режиссёр Александр Гамиров фильм ҳақида: “Биз театрнинг 100 йиллигига бағишланган фильмни барча ёшдаги томошабинларга қизиқарли бўлиши учун ҳаракат қилдик” - деган сўзларни айтади. Шунингдек, режиссёрнинг айтишича, фильмга етакчи актёрлар, театршуносларнинг ижодий портретлари ҳамда томошабинларнинг театр хусусидаги фикрлари ҳам киритилган.

Манба: uz24.uz/uz
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-10-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг