ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Театр

Жаҳоннинг энг нуфузли театрлари

344
0

Биз бугун мазкур фотожамланма орқали дунёнинг энг ҳашаматли театрларига саёҳат уюштирамиз.
 

Париж опера театри

alt
alt

Мазкур театр номи айнан французча талаффуз билан «Opéra de Paris» деб айтилиши одат тусига кирган. Бу театр энг машҳур театрлардан ҳисобланиб, 1862 йилда очилган. Париж опера театри Гарнье қасрида жойлашган.  Мазкур театр нафақат ҳашамати билан балки истеъдодли балетмейстерлари ва дирижерлари билан ҳам машҳур.

alt
alt
 

Ла Скала

alt
alt

Бу афсонавий Милан театри жаҳонда энг таниқли ва эъзозланадиган театр ҳисобланади. Театрнинг йиллик аудиторияси ўн минглаб томошабинни ташкил қилади. Унда Даниэль Баренбойм каби таниқли дирижёр ва Махар Вазиевдек таниқли балетмейстерлар фаолият олиб борадилар. Бино эса Жузеппе Пьермарини исмли меъмор томонидан лойиҳалаштирилган.
 

alt
alt
 

Royal Albert Hall

alt
alt
 

Альберт номли Лондон қироллик санъат ва фан зали Кенгстонда жойлашган бўлиб, лондонликлар уни Альберт Холл деб аташади. Бу Буюк Британия ва Европада энг нуфузли концерт майдони саналади. Альберт Холлда деярли ҳар куни тадбир уюштирилади. Бу халқаро мусиқий фестиваллар, симфоник концертлар ўтказиладиган асосий концерт майдони ҳисобланади.
 
alt
alt
 

Metropolitan Opera

alt
alt
 

Нью-Йорк марказида жойлашган мусиқий театр 1880 йилда ташкил этилган. Томошалар ҳар куни бўлиб ўтади, ёзда эса театр жамоаси гарстрол сафарларига чиқади. Кенг оммага ўзининг шаҳар боғларида ўтказиладиган хайрия концертлари билан танилган. Metropolitan Opera ўз дастурларига жаҳон классиклари асарларини асос қилиб олади. Театрнинг янги биноси 1966 йилда очилган. Бино деворлари белорусс рассоми марк Шагал фрескалари билан безатилган.
 

alt

Сидней опера театри

alt
alt
 
Сидней опера театри сўзсиз энг таниқли меъморий объектлардан бири ҳисобланади. Бино улкан елканга ўхшатиб қурилган ва 20-аср иккинчи ярмининг энг буюк иншооти деб тан олинган. Мазкур театр 1973 йилда Буюк Британия қироличаси Елизавета II иштирокида очилган. 
 
alt
alt
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-03-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг