alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

DIYDOR театр-студияси спектакли халқаро фестивалда

23 майдан 30 майга қадар бўлиб ўтадиган «Туганлык» («Қардошлик») — туркийзабон театрлар халқаро фестивалида Бошқирдистон, Татаристон, Озарбайжон, Қозоғистон каби давлатлар билан бир қаторда Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Унда жами 13та спектакль намойиш этилиб, Ўзбекистондан Ёқутистонлик режиссёр Сергей Потапов саҳналаштирган «Қийиқ қизнинг қуйилиши» спектакли танлаб олинган.

alt

Шунингдек, фестиваль доирасида «Маданиятлар диалоги ва туркийзабон театр» Халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилиб, анжуман материаллари асосида мақлоалар тўплами нашр қилинади.

«Туганлык» («Қардошлик») — туркийзабон театрлар халқаро фестивали  Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрида 1991 йилдан бери ўтказилиб келади. Фестиваль  якунида «Энг яхши спектакль», «Энг яхши режиссёрлик иши», «Энг яхши аёл роли», «Энг яхши эркак роли» ва «Энг яхши сценография» каби 5та асосий номинациялар бўйича мукофотлар топширилади. Ундан ташқари, «Энг яхши бастакорлик иши», «Энг яхши драматургия», «Энг яхши иккинчи даражали роль» мукофотлари ва «Дебют», «Умид» каби совринлар топширилади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-01-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг