М.Фокин дурдоналари пойтахт саҳнасида
Бу икки машҳур балетни бизнинг саҳнада Россия халқ артисти, балет солисти, режиссёр, балетмейстер Андрис Лиепа ва Россияда хизмат кўрсатган артист, хореограф Игорь Пиворович саҳналаштиради.
Михаил Фокин – хореограф-ислоҳотчи. Замонавий балет асосчиси ҳисобланади. «Шаҳризод» ва «Хумо қуши» каби қисқа саҳналари билан одатий, узун, уч тактли балетларга эътироз билдирган.
Андрис Лиепа – жаҳон балети юлдузи, хореограф ва режиссёр. Фокиннинг «Шаҳризод» ва «Хумо қуши» балетларини Андрис Лиепа 1993 йилда тирилтирган, саҳна кўринишлари Мариинский театри репертуаридан жой олган. Андрис «XXI аср рус мавсумлари» лойиҳасининг режиссёри, ташкилотчиси ва продюсери. Мазкур лойиҳа доирасида ўн бешдан ортиқ спектакллар тикланган ва яратилган, Россия шаҳарлари, Париж, Лондон ва бошқа жаҳон шаҳарларида анъанавий гастроллар ташкиллаштирилган.
Игорь Пиворович – Et Cetera, Вахтангов номидаги театр, Ермолова номидаги театр, «Сатирикон» каби машҳур драма театрларида 20 йилдан ортиқ саҳналаштириш тажрибасига эга. С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти хореография факультети доценти. Шунингдек, «Танцы со звездами» ( «Россия» телеканали), «Лед и пламень» ва «Болеро» (Первый канали) каби лойиҳалари билан машҳур.
ИЗОҲЛАР 0