ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Театр

«Дийдор»да премьера: «Мунгли куз»

209
0

Комедия жанридаги «Мунгли куз» номли спектакль маҳоратли режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Наби Абдураҳмонов томонидан, Баҳодир Йўлдошев бадиий раҳбарлигида саҳналаштирилган.

alt

Спектакль икки таркибда саҳналаштирилган бўлиб, биринчи таркибда актёрлар Акбархўжа Расулов ва Адиз Ражабовларнинг, иккинчи таркибда эса Бобур Йўлдошев ва Умаржон Жумаевларнинг ижро маҳоратидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

altalt

Режиссёр мазкур саҳна асарига ўзига хос ёндошиб, бешта персонажни иккита актёр ёрдамида жонлантирган. Николай Алексеевич Некрасовнинг «Осеняя скука» пьесаси асосида яратилган мазкур саҳна асари АҚШнинг Essence театр-студияси билан ҳамкорликда тайёрланган лойиҳа бўлиб, унда инсон умри, тақдири, қолаверса актёрлар ҳаёти акс эттирилган.

alt

Акбархўжа Расулов, актёр:
 

«Мазкур спектакль икки ҳафта давомида саҳналаштирилди. Илк марта бу қадар қисқа фурсат ичида спектакль тайёр бўлди. Тажриба сифатида жуда катта иш бўлди. Спектакль ҳақида гапирадиган бўлсак, Некрасовнинг мазкур пьесаси ўз вақтида жуда қадрланган асарлардан бири бўлган. Чунки рус драматургиясида бурилиш ясаган пьесалардан ҳисобланади. Бош қаҳрамон Ласуковнинг ҳаётининг ҳар бир лаҳзасини бойита олиши – бу унинг иқтидори. Иқтидор ҳақида гапирганда барибир кўз олдимизга санъат соҳаси вакиллари келади. Шунинг учун ҳам режиссёримиз спектакль саҳналаштириш жараёнида бу саҳна асари актёрлар учун айтилган мадҳиядек бўлиши керак дедилар».

altaltalt

Мазкур саҳна асари қаҳрамонларининг либослари рассом Васса Васильева томонидан яратилган. Шунингдек, москвалик бастакор Илья Халмурзаев, хореограф Анна Тренина ва яна кўплаб ўз ишининг усталари «Мунгли куз» номли спектакль саҳна юзини кўриши учун ўз ҳиссаларини қўшганлар.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-07-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг