ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Саёҳат

Эскальдесдаги атирлар музейи: ифорлар оламига саёҳат

1206
0


Эскальдес шаҳрида жойлашган парфюмерия музейи Андорра аҳолиси ва меҳмонларига ифорларнинг бетакрор оламига саёҳат қилиш имконини беради. Мазкур мамлакатнинг ёрқин маданий диққатга сазовор маскани 2004 йилда Júlia Bonet  компанияси ғояси асосида ташкил этилган.


alt

 
Мароқли саёҳат сайёҳларга Андорранинг тарихи ва ва атирлар оламидан қизиқарли фактларни ўрганиш имконини беради. Парфюмерия музейидаги экспозиция ўзига мингдан ортиқ турли ифорларга эга атирлар тўлдирилган идишчаларни қамраб олган. Мазкур музей айниқса атир шайдолари учун айни муддао бўлади.
 
 
alt

alt

 
Кўргазма тўплами ташриф буюрганларга кўплаб флаконлар, этикеткалар ва атир билан бевосита боғлиқ бошқа нарсалари билан қизиқ бўлади. Бу ерда парфюм санъати ривожланиши ҳақида тўлиқ таассурот олиш мумкин.
 

alt

alt

 
Музей заллари жуда оддий безатилган бўлиб, экспонатлар жойлашган витриналар жуда содда. Лойиҳалаштирувчилар фикрича назарий таассурот сайёҳларни ифорларни ҳис қилишдан чалғитмаслиги керак.
 

alt

alt

 
Ўттиз мингдан ортиқ экспонатларини ўзида жам қилган музейда нафақат атирлар, балки парфюмерияда фойдаланиладиган ўсимликлар ҳам бор. Ушбу ифорга бой ўсимликлар махсус контейнерларда сақланади. Музейга ташриф буюрганларда эса ўз шахсий атирини тайёрлашдек ажойиб имконият бор.


alt





 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-06-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг