alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Андижоннинг диққатга сазовор 7 маскани

Мингтепа

alt
alt

Мингтепа милоддан аввалги V-IV ва милоднинг IV асрларида ҳукм сурган Довон давлатининг пойтахти бўлган Эрши шаҳри харобаларидир. Кейинчалик Мингтепа деб ном олган Эрши 70 шаҳардан ташкил топган бўлган. Қадимда бу савдо шаҳри орқали «Буюк ипак йўли» ўтган. Хитой ёзма манбаларида тилга олинган мазкур пойтахт-шаҳар ўзининг ҳунармандчилиги, деҳқончилиги ва “самовий тулпорлари” билан дунёга машҳур бўлиб, ўз даврида Хитой давлати билан рақобатлашган.

Имом ота

alt

Мазкур зиёратгоҳ қадимдан ислом оламида муносиб ўрин тутган Имом Муҳаммад Ҳанафия номи билан аталган. Маълумотларга қараганда, ислом лашкарбошиси Ҳазрати Алининг ўғли Муҳаммад Ҳанафия Хуросонни забт этиб, аҳолининг исломга киришида хизматлари катта бўлганлиги учун «Хуросон ота», «Имом ота» номини олган. XVIII асрга оид зиёратхона-хонақоҳ XIX аср охирларида қайта тикланган. Зиёратгоҳ 1982 йилда меъморий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган.

Хонобод сиҳатгоҳи

alt

Хонобод сиҳатгоҳи денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган иқлимий курорт ҳисобланади. Хонобод санаторийси ўзининг кислород билан тўйинган, ионлаштирилган ҳавоси билан юқори ва қуйи нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашга ихтисослашлган. Хонобод сиҳатгоҳида шунингдек сурункали гастрит, холецистит, панкреатит, гастродуоденит, ошқозон ва 12 бармоқли ичакнинг яра касаллиги – чандиқланиш босқичида, сурункали пиелонефрит, сурункали ич қотиши, гинекологик ва урологик касалликлар, периферик асаб тизими касалликлари, суяк ва бўғим касалликларидан азият чекаётган беморлар даволанади. 

Жомеъ меъморий мажмуаси

alt
alt

Жомеъ меъморий мажмуаси XIX аср охирида Фарғона водийси  меъморчилик  мактаби  миллий анъаналари  асосида  бунёд  этилган. Мажмуа тўртбурчак  шаклда  қурилган бўлиб, унинг тўртта бурчагида - гумбаз, ғарбий томонида - хонақоҳ, минора ва 50 та хона бор. Хонақоҳ 1990-1993 йилларда тўлиқ таъмирдан чиққан. Мажмуа аввал - диний таълим даргоҳи, кейинчалик - бозор, уруш йилларида - аҳоли турар жойи, сўнг - омборхона, 1989-1995 йилларда - диний  ўқув мадрасаси, 1995-2016 йилларда эса Адабиёт ва санъат музейи сифатида фаолият  кўрсатиб келган.

Аҳмадбекҳожи меҳмонхонаси

alt
alt

Ушбу меъморий обида 1905–1907 йилларда меҳмонхона ва иш юритиш жойи сифатида бунёд этилган. Меҳмонхонанинг  пишиқ  ғиштдан  ҳашамдор  қилиб  урилган бир  даҳлиз  ва  катта  залдан иборат   меҳроб  ва  токчали  хонаси ўша  даврга хос «эклектика» услубида  ганчкорлик  санъати  билан  безатилган.  Меҳробсимон  дераза атрофидаги  безаклар  ва  хоналар  шифтидаги  қолпоки  медальонлар,  калвак  нақшлари ХIХ аср  охири  Европа  меъморчилиги  руҳиятида, ички  деворларидаги  бошқа  ўсимликсимон  ганч  ўймакорлиги  безаклари  миллий  наққошлик  руҳиятида  бажарилган. Бино 1970–1974 йилларда таъмирланган.

Қалъа

alt

Ушбу ёдгорлик чор Россияси ҳарбий қисми учун мудофаа қўрғони сифатида бунёд этилган. Қалъанинг 10 метрдан ортиқ баланд бўлган деворларидан Андижон шаҳрининг ҳар бир маҳалла, кўчалари кафтдек кўриниб турган ва шу жойдан туриб исёнларни бостириш имконияти бўлган. Унинг бир неча казарма бинолари, қурол-аслаҳа омборлари, ошхона, тўпхоналардан иборат мудофаа қўрғони бўлган. Қалъа 130 йил давомида жуда кўп тарихий воқеалар, жумладан 1898 йил Дукчи Эшон бошчилигидаги Андижон қўзғолонининг гувоҳи бўлган.

Арк ичи

alt
alt

Арк ичи ёдгорлигининг қурилган даври ҳақида аниқ тарихий маълумот сақланиб қолмаган. Маълумотига кўра, мадраса XIV асрда Ҳожар исмли шаҳар  ҳукмдори томонидан қурдирилган.  Ёдгорлик Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзо арки ўрамида бўлиб, кейинги 7-8 аср давомида бир неча бор таъмирланган. Мадраса 27 ҳужра, 3 гумбазли дарсхона, талабаларга мўлжалланган кичкина ёпиқ ва айвонли намозгоҳдан ташкил топган. 

Манба: Ўзбектуризм



 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-05-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг