alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Музейлар

Ўрол Тансиқбоев уй-музейи

Мирзо Улуғбек тумани, Бурханов мавзеси(собиқ Черданцев) - 1, 5
Ўрол Тансиқбоев уй-музейи
Телефон
+99871 2626230
+99871 2626230
E-mail
tansikbaev.04@mail.ru
Мана кўп йиллардир-ки шаҳарнинг кўпқаватли бинолари шовқин-суронли ҳовлисида таниқли халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг уй-музейи фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур хотира уй-музейи 1981 йилда очилган бўлиб, устахона, меҳмонхона, ётоқхона, ишхона, айвон ҳамда турфахил гуллар ва ўсимликлар кўриниб турган пешайвонни ўз ичига олган. Бугунги кунда музей экспозициясида рассом қаламига мансуб 400 дан ортиқ асарлар мавжуд. Мазкур уйда буюк рассом яшаб ўтгани хотирасига 1976 йилда хотира-устахонаси очилган. Унда рассом ижод намуналари экспозицияси, рассом ҳаёти ва ижодига оид хужжатли материаллар, мольберт, бўёқлар учун столчалар, фотохужжатлар ва мусаввирнинг чет эл музейларида сақланаётган асарларидан нусхалар бор.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг