alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

18 октябрь Самарқанд шаҳри куни

 

Ҳар йили 18 октябр санасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан «Самарқанд шаҳри» куни кенг нишонланади. 

alt

Мазкур таклиф Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан 1996 йил 18 октябрда Амир Темур таваллудининг 660-йиллигига бағишланган тантанада берилган ва шу кунда шаҳарга Амир Темур ордени топширилган.

alt

Уч минг йиллик тарихга эга бўлган бу шаҳар илм, савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик маркази шунингдек, дунё тараққиётининг йирик марказларидан бири ҳисобланади. 

Самарқанд шаҳарида ҳозирги кунда ўндан зиёд янги боғ ва ҳиёбонлар ташкил этилган, табиати ва иқлимга мос дарахт кўчатлари ўтқазилган. Шаҳарнинг барча ҳудудларида замонавий лойиҳалар асосида яратилган фавворалар мавжуд.

Шаҳардаги «Регистон» мажмуаси, «Амир Темур», «Оқсарой», «Шоҳи Зинда ёдгорлиги», «Бибихоним» масжидларида ва бошқа бир қатор тарихий обидаларида реконструкция ишлари бажарилган бўлиб, ЮНЕСКО ташкилотининг 2001 йил Финляндияда ўтказилган 25 сессиясида Самарқанддаги мазкур меъморий-тарихий ёдгорликлар ва бошқа обидалар Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

 

 

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг