alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Apple қандай янгилик тақдим этди?

Янги MacBook Pro’, функционал клавиатуралар ўрнига retina-панелга эга. Мульти-тач - iPhone борган сари яқинроқ.  Компьютерни блокировкадан бармоқ излари Touch ID орқали чиқариш мумкин.  Шунингдек, у орқали интернетда маҳсулотлар харид қилишни тасдиқлаш мумкин. 

alt

Экранда очилган иловалардан келиб чиққан ҳолда унга турли ҳил тугмаларни чиқариб қўйиш мумкин. Почта ва барча мессенджерлар эмодзи ва сўзларни айтиб туриш (Т9), альбомларни кўришда мини-белгилар суратлари, кириш қўнғироқларига телефондан ёки скайпдан жавоб бериш. Буларнинг барчаси қай тарзда ишлашини видеода кўринг.

 

Ноутбек бу сафар янада ингичкароқ (15 ва 15,5мм) ва енгилроқ, яъни 13 дюймли модель 1 кг, 15' - 1,3 кг вазнга эга.  Retina-дисплей аниқлиги эса 67% га ошди.  Қуватлагич эса 10 соатга етади. 

alt

13 дюймли модель нархи 1499 АҚШдоллар ва 15' модель учун 2399 АҚШдоллари. Сотувга 2-3 ҳафтадан кейин чиқарилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Apple, iPhone 7, «ақлли» соатни ва симсиз қулоқчинини тақдим этган эди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг