alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Атлас байрами» фестивали бўлиб ўтди

Марғилон шаҳрида 6-10 сентябр кунлари шаҳар хокимлиги ташаббуси билан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ҳалқ усталари, мусаввирлари ва хунармандлари Республика «Хунарманд» уюшмаси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва Ўзбекистон ошпазлар Ассоциацияси билан хамкорликда иккинчи «Атлас байрами» фестивали бўлиб ўтди.

alt

Фестивалда Ўзбекистоннинг етакчи ҳунармандлари, усталари, хорижлик  меҳмонлар, дизайн бўйича мутахассислар иштирок этишди.

Фестивал доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилган бўлиб, жумладан шу соҳага оид тренинг ва семинарлар ўтказилди. Болажонлар учун қўғирчоқ театрлари намойиши ташкиллаштирилди. 

Бундан ташқари, «Жаҳон тўқимачилиги: Шарқ ва Ғарб» кўргазмаси ва Латвиялик тўқимачилик бўйича рассом, Ивета Веcенанинг шахсий кўргазмаси тақдим этилди. 

Шунингдек, ош танлови ўтказилди. Танловда Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан ошпазлар иштирок этди. Танлов сўнггида эса мохир ошпазлар аниқланди.

alt

Фестиваль ёш дизйнерларнинг янги либослар намойиши билан ўз ишини якунлади. Ёпилиш маросимида ҳамкор ташкилот вакиллари ва ташкилотчиларга диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

altalt

Фото: Бахром Исмоилов 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг