Бурак Озчивит ва Фахрия Эвжаннинг унаштируви бўлиб ўтди
Туркия шоу-бизнесининг энг ёрқин актёрлари Бурак Озчивит ва Фахрия Эвжанларнинг унаштирувлари Германияда бўлиб ўтди. Юлдузли жуфтликнинг унаштирув маросими Фахрия туғилиб ўсган ва ота-онаси яшайдиган Германиянинг Золинген шаҳрида ўтказилди. Бурак, Фахриянинг ота-онасидан қизлари қўлини сўради ва улардан ижобий жавобни олди. Унаштирув маросими оила даврасида самимий, ҳеч бир дабдабасиз ўтди.

Маълум бўлишича жуфтликнинг тўйлари 2017 йилнинг ёз ойларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тўй Туркияда ҳам, Германияда ҳам бўлиб ўтади. Тўй тантанасига тайёргарлик ишлари ҳозирдан бошланиб юборилган.


Бурак Озчивит ва Фахриянинг муносабатлари 3 йилдан буён давом этиб келади ва актёр суюклисининг қўлини ўзининг таваллуд айёмида, яъни 2016 йилнинг 24 декабрида сўраган.
.jpg)
.jpg)





ИЗОҲЛАР 0