alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

ДОКТОР PRO: АСОСИЙ ЭРКАК ЖИНСИЙ АЪЗОСИ - БУ МИЯ (18+)

Лойиҳанинг бугунги сони учун мавзу танлашга изоҳларда, ижтимоий тармоқларда ва тиббий кўрик вақтида келиб тушган саволлар сабаб бўлди.


Стресс жинсий фаолиятга қандай таъсир кўрсатади?
Турмуш ўртоғингиз стрессни енгиш учун истеъмол қиладиган ичкилик нимага жинсий ҳаётнинг зерикарли бўлишига ва камайишига олиб келади?
Нега эркак киши стрессда бўлган вақтда уни ҳеч нарса қизиқтирмай қўяди?

Шу ва бошқа кўпгина нарсалар ҳақида ушбу кўрсатувда гаплашамиз.

Эркак кишининг мияси эркак фаол ишлаши тарафдори, аммо миянинг табиат билан қатъий келишуви ҳам бор. Ва сиз унда майда ҳарфлар билан нима ёзилганини англай олмасангиз, табиат сиз эркаклардан тезгина кафолатни ечиб олади. Бугунги кўрсатув айнан шу ҳақда.

Табиат берган ўша кафолат нима экан?

Бу эркак киши сифатида ҳар жиҳатдан, жисмоний, интеллектуал, эмоционал фаол бўлишдир. Бу эркак ёшлиги,  эркак бўлиш истаги ва фаол, узоқ, ёрқин ҳамда қизиқарли яшаш хоҳишидир.

Қандай ҳолатларда табиат эркаклардан ўша кафолатни олиб қўяди?​

Сиз эҳтимол «Энг кучлилар омон қолади» деган иборани эшитган бўлсангиз керак.
Ёввойи табиатда урғочиларга қараганда эркаклар анча кам.
Бу нима билан боғлиқ? Бу табиатга фаол эркаклар кераклиги билан боғлиқ.
Ва агар эркакларда стресс чўзилиб кетса ва уни эркак киши қандай енгиб ўтишни билмаса, у ҳолда табиат тезгина мияга уни фаол эркаклар тоифасидан олиб ташлашга буйруқ беради.
Стресс шароитида асосий вазифа омон қолиш, кўпайиш эмас.
Узоқ сурункали стресс либидонинг (либидо - бу жинсий ҳаётнинг турли хил кўринишларини тасвирлаш учун Фрейд томонидан ишлаб чиқилган психоанализнинг асосий тушунчаларидан бири) сусайишига олиб келади.

Нега бундай бўлади?

Эркак киши стресс ҳолатига тушиб қолганда эркаклик гармони - тестостерон юқори чўққига чиқади.
Бу ўз ўрнида эркак киши ўзини тутиб олиши, тез қарор қабул қилишни билиши учун керак.
Стресс вақтида эркак киши жуда ҳам агрессив бўлиб қолишини сезган бўлсангиз керак - бунга тестостерон жавоб беради.

Аммо эркак киши узоқ муддатли стрессдан чиқиб кета олмаса нима бўлади?​

Кортизол гормони - узоқ вақт ишлаб чиқишда давом этадиган стресс гармони бўлиб, тестостерон даражаси пасайишига олиб келади.
Айнан шунинг учун ҳам мия эркак кишида асосий жинсий аъзо ҳисобланади.
Тестестерон тушишининг биринчи белгиси - эркак киши диванда ётиб, ҳеч нима билан шуғулланишни истамаслиги.

Эркак киши ҳаётида стресс қандай пайдо бўлади?​

Мия эркак кишидан кафолатни олиб ташлашда яна қандай сюрпризлар тайёрлаб қўйган?

Эркакнинг мияси ташвишлар билан банд бўлса, сиз сурункали стресс остида бўлганингизда, мия роҳатланишга ўтиши жуда қийин ва агар одам ўз муаммоларини ётоқхонага олиб келса, унда ҳеч қандай роҳат ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Мия тайёрлаган яна бир сюрприз бор. Тестостерон даражаси нолга қараб кетиши биланоқ, вазн ошишига кўмаклашадиган гормон – лептин даражаси кўтарилади. Эркак кўзгуда ўз аксини ёқтирмаса, унда мия шунчаки унинг либидосини «ўчириб қўяди».

Яна бир муҳим нуқта бор​

Эркак кишининг вазни қанчалик оғир бўлса, унда аёллар гормонлари даражаси шунчалик юқори бўлади. Ортиқча вазн, ёғ – эркаклар қонида аёллар гормонлари даражаси ўсишига ҳисса қўшади. Бу эркакни аёлга ўхшаб боришига олиб келади. Аввал психологик, кейин ҳиссий, кейинчалик эса эркак аёл каби фикрлашни бошлайди, аммо эркак ва аёлнинг мияси фикрлаш нуқтаи назаридан турли тузилган.

Эркак табиат томонидан унга берилган кафолатни иложи борича узоқроқ сақлаб қолиш учун нима қилиши мумкин?

Албатта, тестостерон миқдорини кузатиб бориш. Чунки тестостерон фақат либидо ва эркак сифатида жисмоний фаоллик эмас. Тадқиқотлар тестостерони паст эркакларнинг альцгеймер, инсульт, ақли заифлик каби касалликларга чалинишга мойиллиги кўпроқ эканини кўрсатди. Тестостерон эркаклар учун муҳим гормон ҳисобланади.

Тестостерон ҳатто стресс вақтида ҳам меъёрда туриши учун нима қилиш керак?

Стресс – бу нормал ҳолат, бу ҳақда биз биринчи кўрсатувда гапирган эдик. Бу ривожланиш учун шароит, муҳими бу ҳолатда қолиб кетмаслик. Буни қандай бажариш мумкин?

Ҳаёт ёрқин, эркак эса фаол бўлиши ва мақсадларга эришиш учун нима қилиш керак?​

Биринчиси - жисмоний фаолият. Спорт залига бора олмайсизми – уйда бадантарбия қилинг, югуришга чиқинг. Ўзингизга ёққан машқларни бажаринг. Лекин улар мунтазам бўлиши керак.
Иккинчиси - ёрқин таассуротлар. Янги танишувлар, лойиҳалар, китоблар, сизнинг асосий жинсий органингиз, яъни миянгиз йўлдош бўладиган ҳамма нарса.
Учинчиси - кузатиб бориш муҳим бўлган эркак либидоси. Тестостерон миқдорини текширинг, шифокор билан маслаҳатлашинг. Мунтазам равишда жинсий алоқада бўлишга ҳаракат қилинг. Олимлар мунтазам жинсий алоқа сурункали стресснинг салбий оқибатларини хотирадан ўчирадиган муҳим омил эканини исботлаган. Ҳар уччала жиҳат бу эркаклар учун таҳлил топшириш ва шифокорга мурожаат қилиш билан бирга тавсия этиладиган нарса.


Кузатувчилар саволларига жавоблар:​

Савол: «Эшитишимча спиртли ичимликлар либидо ва потенцияга ижобий таъсир кўрсатиши керак, лекин менда аксинча, стрессдан алкоголь истеъмол қилганим сари хотиним ва жинсий алоқадан совиб боряпман».

Жавоб: Эркак кишида ҳар дақиқада 11 миллион тестостерон молекулалари ишлаб чиқарилади. Биринчи 5-7 дақиқада спиртли ичимликлар тестостерон ишлаб чиқаришни кучайтириши мумкин. Аммо спиртли ичимликларни узоқ ва тез-тез истеъмол қилиш бу молекулаларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин, худди шундай мия ҳужайралари - нейронларнинг ўлими ҳам содир бўлади. Тестостерон ишлаб чиқарилишини тўхтатиш учун 3 ой ичиш ва 20 килограмм вазн олиш кифоя ва бундан кейин тестостерон меъёрга қайтиши мумкин эмас.

Савол: Қанчалик тез-тез жинсий алоқа қилиш меъёр ҳисобланади. Мунтазам – бу қанча?

Жавоб: Маълум бир меъёр йўқ. Агар сиз учун мунтазам ҳар куни бўлса – бу меъёр. Шифокорлар ҳафтасига камида 2-3 марта деб маслаҳат берадилар. Бу иммун тизимининг фаол ишлашига, уйқунинг яхшиланишига, бош миянинг қон билан таъминланиши ва бахт гормони - эндорфинлар ишлаб чиқарилишига кўмаклашади.

Савол: Эркак ва аёл мияси ўртасида фарқ борми?​

Жавоб: Фарқ бор. Ҳатто нейроанатомик даражада. Биокимёвий механизмларда фарқ бор, ҳиссий механизмлар - аёллар кўпроқ ҳиссий муносабат билдирадилар ва тез-тез йиғлаб турадилар. Бу ҳақда «Доктор Pro»дастурининг навбатдаги сонида кўринг.


Кузатувчиларимизнинг олдинги кўрсатувлардаги саволлари:​

Савол: «Қўрқувни енгишнинг самарали усуллари борми?»

Жавоб: Бор, улар бир нечта ва одамига қараб ёрдам беради. Менинг тавсиям – қўрқувга қарши боринг. Аввал қўрқувингизни овоз чиқариб айтасиз, кейин бирор сабабга кўра қўрққан нарсангизни қиласиз ёки бироз қўрққан нарсангизнинг ўзини қиласиз. Стереотипни бузиш ва қўрқув миянинг биокимёвий ихтироси эканлигини тушуниш керак.

Савол: Сусткашликни стресснинг бир кўриниши деб ҳисоблаш мумкинми?​

Жавоб: Сусткашлик – бу бирон бир ишни охирги дақиқаларгача кечиктириш. Одатда, сусткашлик перфекционистларда кузатилади. Улар мукаммал бўлмаган нарсаларни қилишдан қўрқишади, шунинг учун уни охирги дақиқага қадар қолдирадилар. Аввало сиз очиқ ёки яширин перфекционист эмаслигингизга ишонч ҳосил қилинг, чунки бу ҳам бир касаллик.

Шу билан тамом. Саволларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг. MYDAYTV каналига обуна бўлинг ва янги сонларни ўтказиб юбормаслик учун билдириш тугмасини босиб қўйинг. Сизлар билан доктор Прохорова бўлди. Кейинги сонда миямиз қандай қилиб пулларимизни бошқариши ҳақида гаплашамиз.


 

Шунингдек кўринг:

1-СОН: ДОКТОР PRO: СТРЕСС ВА КАРАНТИНДА У БИЛАН КУРАШИШ

2-СОН: ДОКТОР PRO: МИЯНИ ҚАНДАЙ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ КЕРАК?

4-СОН: ДОКТОР PRO: МИЯ ҚАНДАЙ ПУЛЛАРИНГИЗНИ БОШҚАРАДИ




 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 31-05-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг