alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Дўстматов ва Хўжаев «Олтин Мангуст» мукофоти соҳиблари

Аввал хабар берганимиздек, 2 декабрь куни Одесса шаҳрида халқаро «Олтин Мангуст» мукофотининг бу йилги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тақдирлаш маросимида бокс бўйича Рио Олимпия ўйинлари ғолиби Хасанбой Дўсматов ва бокс мураббийи Равшан Хўжаевлар «Олтин Мангуст» халқаро мукофот билан тақдирландилар. 

alt

Мукофот жаҳон майдонларида юксак натижаларга эришган спортчиларга, спорт ривожига ҳисса қўшган мураббийлар тақдим этилади. 

Хасанбой Дўстматов 2016 йилги мавсумда катта ютуқларга эришганига ҳаммамиз биргаликда гувоҳ бўлдик. Шунингдек, Дўстматов Олимпия ўйинларида энг кучли техника эгасига бериладиган Вэл Баркер кубоги билан ҳам тақдирланган эди. Бундай юқори натижа ва ютуқларга эришишда албатта спорт мураббийларининг ҳиссалари ҳам катта ўрин эгаллайди. 

Биз ўз ўрнида, Хасанбой Дўсматов ва Равшан Хўжаевларни ушбу мукофот билан қутлаймиз.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг