Дзюдо бўйича Гран-при Халқаро турнири:1-кун
6 октябр куни пойтахтимизда жойлашган «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи Халқаро турнирга старт берилди.
Бу йилги турнирда Ватанимиз шарафини тажрибали спортчилар билан бирга ёш дзюдочилар ҳам ҳимоя қилмоқда.

Мусобақаларнинг илк кунида Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7та медаль ютиб олди. Улардан 1та олтин, 1та кумуш, 5та бронза медаллари бўлди. Биринчи кун якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 2 ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон ҳисобига илк олтин медални Мухриддин Тиловов (-60кг вазн тоифаси) олиб келди. Шу оғирлик тоифасида бранзо медалини эса Шарофиддин Лутфиллаев ютиб олди.
Бугун, 7 октябрь куни -73 кг, -81 кг, -63 кг, -70 кг оғирлик вазн тоифаларида 4та медаллар комплекти ўйналади.
Манба: judo.uz





ИЗОҲЛАР 0