alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Эксклюзив аудиопремьера: Хонанда Kamillaдан «Новый Год»

Қўшиқ муаллифлари бастакор Павел Упоров ва шоира Мадина Сидикова.

Хонанданинг сўзларига қараганда, у анчадан бери сеҳрли янги йил қўшиғи куйлаш орзусида юрган экан. Унга ўзи вокал машғулотлари ўтказадиган «Аладдин» студиясининг ҳисобот концертига тайёргарлик вақтида янги йил кайфиятини улашадиган қўшиқ яратиш ғояси келади.  

Қўшиғимда сеҳрли муҳит, мандаринлар ва тирик арча ҳиди, болалар кулгуси ва катталар ҳамда болалар бирлиги, ва албатта совғалар ҳаяжонини етказиб беришни хоҳладим.Умид қиламанки, тингловчилар юқорида зикр этилганларни қўшиқ орқали ҳис қиладилар ва янги йил сеҳрига яна бир бор ишонадилар.

Қўшиқ ёзилишида «Аладдин» эстрада студияси иштирок этди.Хонанданинг ўзи ҳам мазкур студия битирувчиси. Студия раҳбари Рустам Ҳамроқулов хонанда билан қўшиқ ёзиш ғоясини мамнунлик билан қарши олди.

 

Эслатиб ўтамиз, хонанда Kamilla- яккахон лойиҳа бўлиб, мазкур ойнинг июнь ойида тугатилгани маълум қилинган эди. Хонанданинг илк хит тароналари «Иллюзия» ва «Дежавю»га мультипликацион клиплар яратилган. «Иллюзия» қўшиғи учун ишланган видеоклип россия YouTube канали Ello топ 5талигига кирган. Янги «Новый год» қўшиғининг чиқиши мазкур лойиҳанинг қайта тикланишини билдирадими деган саволга ҳозирча аниқ жавоб йўқ.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг