alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Эркин Воҳидовнинг қасидаси саккиз тилда куйланди


UN75 онлайн-тадбирда ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, итальян ва тожик тилларида янграган қўшиқ дунёнинг машҳур санъаткорлари томонидан куйланган.
 

Қўшиқни яратиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Марғилонда Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли шоир Эркин Воҳидовнинг музейи ва ижодий мактабининг очилишида Маданият вазири Озодбек Назарбековга кутилмаган бир таклифдан бошланган эди. Шавкат Миромонович, - «Улуғ шоиримизнинг «Инсон қасидаси» беназир асар. Уни бир қанча тилларга таржима қилиб, куйга солиб қўшиқ қилиб айтинглар. Ҳозир ҳам инсон ғояси қанчалар ноёб ва азиз эканлигини одамлар, ёшлар билсин» – дея фикр билдирган.
 

Қўшиқ Озодбек Назарбеков, Дилафруз Рустамова, Олег Газманов, Омрқул Айниязов, Зафар Абдуалимов, Рафет эл-Роман, Аҳмад ал-Хурайбий ва Алессандро Сафина ижросида жаранг сочди.  
 

Қўшиққа моҳир клипмейкер Санжар Маткаримов томонидан видеоклип ҳам яратилди. Бастакор Нодир Умаров. 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-10-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг