
Facebook орқали Олимпиадада ўзимизникиларни қўллаймиз
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эндиликда профиль фотосуратига ўз ватанлари байроғини қўшиш имкониятига эгалар.
Чоршанбадан бошлаб мамлакат байроғи, шунингдек MSQRD иловасидан ниқоблар фото ва видео, шу билан бир қаторда live-видеоларга ҳам юкланиши мумкин.
Facebook фойдаланувчилари ўз янгиликлар ленталарининг энг юқориги қисмида олимпиада тематикасидаги: қидирув натижалари, суҳбатлар, реал вақтдаги ҳодиса ва видеолар жойлашган саҳифага олиб ўтувчи махсус қутламани кўришлари мумкин бўлади.
Аватаркани ўзгартирган холда Риода бўлиб ўтадиган Олипия ўйинларида ўз юртини қўллаб-қувватлаш усули ёпилиш маросими сўнгига қадар мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ёзги Олимпия ўйинлари 5 августдан 21 августга қадар Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади. Бизнинг юртимиздан енгил ва оғир атлетика, сузиш, кураш, таэквандо, дзюдо ва бошқа спорт турларида медаллар учун курашадиган 70та спортчи иштирок этади.

ИЗОҲЛАР 0