alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Фарзандларга исм танлашда адашмайлик

27 июль санасида Тошкент вақти билан соат 13:15да Toshkent телеканалида «Кўзгудаги биз» номли дастурда, Ватанимиз фуқоралари томонидан фарзандларига берилаётган исмлар ва улардаги хатоликлар мавзусига эътибор  қаратилди ва мутахассислар билан ҳар томонлама таҳлилий муҳокамадан иборат кўрсатув эфирга узатилди.

 

alt

 

Теледастурда фарзандга берилажак исм, унинг тақдирига катта таъсир кўрсатувчи омиллардан бири эканлиги, ҳар бир ота-она исм танлашга маъсулият билан ёндашган ҳолда, ўз зурриёдига маъноли ва муносиб исм танлаши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Фольклоршунос Омонулла Мадаев, кўрсатув давомида болаларга исм қўйишнинг муайян қонун-қоидалари борлигини айтиб, уларнинг баъзиларига тўхталиб ўтдилар.

 

Шунингдек, кўрсатув давомида ҳар тарафлама ўзбек миллатига номуносиб исмларга эга, яъни ўзбек луғатида бўлмаган Неймар, Месси, АБУАЛИИБНСИНОСПАРТАК, Ишани, Марадона, Брюс Ли, Эсмералда каби исмли замондошларимиз ҳам орамизда борлиги исботлар (туғилганлик ҳақида гувоҳномага қайд этилган ёзувлар) билан кўрсатилди.

 

 

Мазкур кўрсатувдан асосий мақсад, фақатгина ота-оналарни ўғил-қизларга исм қўйишди эътиборли бўлиш, бу вазифага маъсулият билан ёндашишга чақиришдан иборат бўлди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг