Фониатр билан ижодий учрашув
Ўзбекистон давлат Консерваториясида, медицина фанлари номзоди, Европа Фониатрлар уюшмаси аъзоси, Россия «Голос» академияси аъзоси, Россия оториноларингологлар уюшмаси аъзоси Султонова Камола Балташевна иштирокида ижодий-амалий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда консерватория талабалари, устоз-мураббийлари, Ўзбекистон халқ артисти Муяссар Раззоқова, ҳамда Муножот Йўлчиевалар иштирок қилишди.
Фониатр овоз бузилишларини даволаб, унинг имкониятларини кенгайтириш усулларини ўрганадиган ва ўргатадиган фан бўлиб, Камола Султонова анча йиллардан буён ушбу касб билан шуғулланиб келаётган мутахассис ҳисобланади. Камола Султонова бугунги кунда фаолиятини Россия Федерациясида давом эттирмоқда.
Жонли ижро оқибатида келиб чиқадиган тамоқ, ҳамда овоз йўллалари билан боғлиқ барча кассалликлар, шу билан бирга хонанданинг ўзи ҳам билмаган овоз имкониятларини айнан фoниатр оча олади.

Ўзбекистон халқ артисти Муяссар Раззоқова бу касб эгалари бармоқ билан санарли эканлигини, фoниатрнинг хонандаларга сув ва ҳаво каби зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Талабаларнинг саволларига бирма-бир жавоб берган фониатр, нафақат саволларга илмий ёндашди, балки овозида, томоғида шикояти бўлган талабаларни бирма-бир кўрикдан ўтказди ва маслаҳатлар берди.





ИЗОҲЛАР 0