alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Халқ шоири Эркин Воҳидов оламдан ўтди

30 май куни Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов 79 ёшида вафот этдилар. Бу ҳақда qalampir.uz сайти тахририяти маълум қилган.  

Замонавий ўзбек миллий адабиётининг ёрқин юлдузларидан бири Эркин Воҳидов
1936 йилнинг 28 декабрь санасида Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида туғилган.

alt

Шоирнинг «Тонг нафаси» (1961), «Қўшиғим сизга» (1962), «Ақл ва юрак» (1963), «Менинг юлдузим» (1964), «Фурсат - олтин», «Инсон» «Буюк ҳаёт тонги» (1960), «Орзу чашмаси» (1964), «Нидо» (1964), «Палаткада ёзилган достон» (1966), «Қуёш маскани» (1972), «Руҳлар исёни» (1980), «Кўҳинур» (1982) каби лиро-эпик асарлари, қолаверса, «Олтин девор» ва «Истамбул фожиаси» каби драмалари ўзбек адабиётининг етук намуналаридандир.

Адиб, 1987 йилда Ўзбекистон халқ шоири, 1997 йилда  «Буюк хизматлари учун», ҳамда 1999 йили «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган. 

Таҳририятимиз номидан шоирнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўз ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 31-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг