00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Хасанбой Дўстматов «Олтин Мангуст-2016» номзодлари қаторида
Бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ва бокс мураббийи Равшан Хўжаев 2 декабрда Одесса шаҳрида бўлиб ўтадиган «Олтин Мангуст-2016» халқаро мукофоти номзодлари қаторига киритилган бўлиб, Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан хабар беришларича, улар соврин топшираладиган гала-концертда иштирок этиш учун 1 декабрь куни Одесса шаҳрига жўнаб кетганлар.

«Олтин Мангуст» - халқаро мукофоти жаҳон майдонларида юксак натижаларга эришган спортчиларни шарафлаш, спорт анъананалрини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва спорт ривожи ҳисса қўшган мураббийлар, фахрийларни эъзозлаш мақсадида таъсис этилган. Ушбу мукофотга 2009 йили асос солинган. 2012 йилдан буён мукофот халқаро миқёсда берилади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
01-12-2016





ИЗОҲЛАР 0