alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Хонанда Шароф Муқимов уйланди

Хонанданинг никоҳ оқшоми 25 июнь куни пойтахтимиздаги Flagman ресторанида бўлиб ўтган. Маълумотларга қараганда санъаткор Хуснора исмли мухлисаси билан турмуш қурган. Тантанали оқшом сабабчларини табриклаш мақсадида ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари ташриф буюрганлар.

altaltaltaltalt

Шароф Муқимов 1982-йил 11-апрел куни таваллуд топган. Мактабни тамомлагач, Тошкент Давлат Санъат институтида ўқишни давом эттирган. Санъатга 2003 йилда Муҳаммад Исмоилнинг «Балоғат бекати» видеофильмидаги роли орқали кириб келади. Мазкур ролидан кейин бир қатор клипларда суратга тушади. 2004 йилда илк маротаба қўшиқ куйлашни бошлайди ва унинг «Сен ҳаёлимсан», «Чиройлисан» каби қўшиқлари хит даражасига кўтарилади. 2007 йилда илк яккахон концерт дастурини тақдим қилади.  2010 йилда Шароф Муқимов ҳамкасби Севинч Мўминова билан турмуш қурган, уларнинг бир нафар фарзандлари бор. 2016 йилда Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова ажрашган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-06-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг