alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

#ILOVEUZBEKISTAN” ёшлар фестивали

Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 11-15 август кунлари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида “#ILOVEUZBEKISTAN” ёшлар фестивали ўтказилади.
Фестиваль ва унинг доирасида ўтказилган тадбирларда давлат мукофотлари, шу жумладан, Зулфия номидаги давлат мукофоти, “Ниҳол” мукофоти, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, халқаро олимпиадалар, танловлар, спорт мусобақалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг йирик лойиҳаларида ғолибликни қўлга киритган 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этадилар.
12 август “Бутунжаҳон ёшлар куни”га бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳам гала-концертлар ўтказилиши режалаштирилган. Гала-концертда ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари, актерлар, спортичилар иштирок этишади.
 
alt

Фестивални ташкил этишдан мақсад – ёшларни миллий истиқлол ғояларига садоқат, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсатидан уларни хабардор қилиш, ёш авлодда мамлакатимизда амалга оширилаёган демократик ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, уларни юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган фидойи ёшлар сифатида камол топтиришдан иборат.
Фестиваль иштирокчиларининг “Даблдеккер” автобусларида тунги Тошкент бўйлаб ва Тошкент телеминорасига саёҳати ҳамда “Шунқорлар” бадиий фильми премьераси ва ижодкорлари билан учрашуви ташкил этилади.
Мазкур фестиваль Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида “#ILOVEUZBEKISTAN” ёшлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 120-сонли мажлиси баёнига мувофиқ ташкил этилмоқда.


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-08-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг