00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Интерактив мунозара клуби ташкил этилди
Хусусий киностудияларнинг ижодий фаолиятига кўмаклашиш, улар яратаётган фильмларнинг сифатини ошириш, ёшларнинг маънавий ва аҳлоқий онгини турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш мақсадида «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва кинематографияни ривожлантириш марказининг 2017 йил 19 июндаги қарорига асосан кинолойиҳалар ва фильмларни профессионал даражада баҳолаш учун интерактив мунозара клуби ташкил этилди.
Интерактив мунозара клубининг асосий мақсади, Республикадаги кинотеатр ва кинозалларда намойиш қилинаётган миллий ва хорижий фильмларни профессионал баҳолаб, улар ҳақидаги маълумотларникенг оммага етқазишдир.
Кенгаш таркибига маданият ва санъат арбоблари, киношунослар, сценарист ва режиссёрлар, кинематография ташкилотлари вакиллари киритилади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
21-06-2017





ИЗОҲЛАР 0