alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати тугатилди

Бугун, 30 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, ўз нутқини сўзлади. Мазкур йиғилишда кўплаб танқидий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳозирги кунда «Камолот» ЁИҲга нисбатан ёшларнинг ишончи сўниб бораётгани таъкидланди. Шавкат Мирзиёев залга йиғилган ёшлар билан суҳбатлашиб, ташкилот номини ва фаолиятини тубдан ўзгартириш вақти келганини айтди. Шу сабабли «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати нодавлат-нотижорат ташкилоти фаолияти тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ташкилоти тузилди.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг