«Локомотив» ва «Ал Айн» учрашуви ҳақида
Бугун ОЧЛ-2016 чорак финал жавоб баҳсида «Локомотив» клубининг «Ал Айн» жамоасига бўлган қарама-қаршилиги кузатилади.
Мазкур жамоалар Осиё чемпионлар лигасида ўзаро иккинчи бор тўқнаш келишмоқда. Ал Айн шаҳрида кечган биринчи ўйинда ҳисоб очилмаганди. Бу сафар эса «Локомотив»дан фақат ва фақат ғалаба кутиб қолинади.

Шунингдек, ушбу муҳим учрашув олдидан ОФК расмийси Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бир дақиқалик сукут сақланишини маълум қилган. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар берган.
Бундан ташқари, «Локомотив» футболчилари бугунги ўйинда қора боғич таққан холда майдонга чиқишади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 сентябр соат 19:00да Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида:
Мусобақанинг 1/8 финал босқичини иккала жамоа ҳам муваффақиятли ўтказди. «Локомотив» сафарда «Ал Ҳилол» билан дуранг ўйнаб, ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучди. «Ал Айн» эса ўз уйида «Зобахан» билан дуранг қайд этди ва сафардан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.
БАА чемпионатида ҳали янги чемпионат старт олгани йўқ. «Ал Айн» Тошкентга келишдан олдин охирги ўйинини Кубок доирасида «Ал Аҳли»га қарши ўтказиб, 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. «Локомотив» эса Олий Лиганинг 21-турида «Шўртан»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мазкур беллашув орқали бўлажак баҳсга тайёргарлик кўрди.
Манба: sports.uz





ИЗОҲЛАР 0