00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Маданий тадбирлар ўтказилмоқда
Бухорода Маданият вазирлиги ташаббуси билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остида тадбирлар ўтказилди. Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл, Когон, Пешку туманларидаги 5 та умумтаълим мактабларида, 8 та касб-ҳунар коллежларида, 3 та мусиқа ва санъат мактабларида, маданият ва аҳоли дам олиш марказида ва Қоракўл туманидаги 85“Н” ҳарбий қисмда юқори савияда ўтказилди.
Мазкур тадбирларда 60 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 12 мингдан ортиқ ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари жалб этилди.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
12-06-2017





ИЗОҲЛАР 0