Машҳурлар кимга овоз беришини маълум қилдилар
Шу йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ушбу муносабат билан интернет тармоғида кино, театр актёрлари ва ўзбек эстрадаси хонандалари иштирокида сайлов олди видеоролиги эълон қилинди.
Унда Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов, Фатхулла Масудов, Ғуломжон Ёқубов, Гулсанам Мамазоитова, Махмуд Намозов, Абдурашид Йўлдошев, Шаҳзода, Йигитали Мамажонов, хонанда Рухшона, Муниса Ризаева, Равшан Эрматовлар иштирок этган бўлиб, улар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини айтиб ўтганлар.
Бундан аввал, Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ҳам ўзининг инстаграмдаги саҳифасида оиласи билан биргаликда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришини маълум қилган.





ИЗОҲЛАР 0