alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Наманганда ёшлар байрами

Шу кунларда «Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мавзусидаги тарғибот тадбирлари Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон, Наманган туманларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

alt 

Халқимизнинг севимли санъаткорлари, адабиётшунос олимлар иштирокида ўтказилаётган мазкур тадбирларда иштирокчилар талабалар, ҳамда ўқувчи-ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, юртимизда бугунги кунда эришилаётган ютуқлар, келгусидаги марралар борасида ўзаро фикр алмашмоқдалар.

alt

Тарғибот тадбирлари давомида ана шундай иқтидорли, изланувчан ёш истеъдод соҳиблари ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олмоқдалар. Жумладан, Наманган Давлат Университети, НамДу қошидаги 1-Академик лицей, шаҳардаги умумтаълим мактабларида ўтказилган тадбирларда Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов, таниқли хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов, истеъдодли шоира Хосият Рустамова, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари Манзура Йўлдошева, Жасур Умиров, шоир Бобур Бобомурод ва бошқа санъаткорлар ўқувчи-ёшлар билан мулоқотда бўлиб, дилдан суҳбат қурдилар.

Катта таассуротларга бой бўлган бундай тадбирлар ўқувчи-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга, уларда ватанпарварлик, шукроналик ҳиссини камол топтиришга ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга ҳамда ёшларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсиридан ишончли асраш ва ҳимоялашга хизмат қилади.

alt

«Мен ҳар доим юртдошларим, ватандошларим билан учрашганда хурсанд бўлиб кетаман. Мана, бугун ҳам  Наманганда бўлиб ўтаётган тадбирда иштирок этганимдан мамнунман. Негаки, бугунги Наманганнинг қиёфаси менда катта таассурот қолдирмоқда. Бир-биридан гўзал, кўркам бинолар, кенг, равон кўчалар, одамларнинг кўзларидаги мамнунлик, эртанги кунга ишончни кўриб, кўзим қувнайди. Айниқса, ёшларнинг теран фикрлаши, ҳозиржавоблигини кўриб, дилинг яйрайди. Намангандаги академик лицейда бўлиб ўтган тадбирда мени бир нарса ҳайратлантирдики, бу масканни тамомлаган талабаларнинг аксарияти хорижда таҳсил олаётганлиги, нуфузли кўрик-танловлар, мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаётганликларини эшитиб, очиғи, ҳавасим ортди. Албатта, бу каби ёшлар ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиб, Президентимиз орзу қилган мард, жасур, етук инсонлар бўлиб вояга етиб, юртимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишларига аминман. Бу каби тадбирлар биз қатори санъаткорларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат, шижоатига шижоат қўшиши табиий», - дейди Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов.

alt

«Биз санъаткорлар чинакам бахтли санъаткорлармиз, десам, муболаға бўлмайди. Чунки биз озод ва обод, эркин ва фаровон юртда яшамоқдамиз. Ким қайси соҳада меҳнат қилишни истаса, барча шарт-шароитлар муҳайё. Бугунги ўтказилаётган «Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мавзусидаги тарғибот тадбирларида мухлисларимиз билан яқиндан кўришиб, дийдорлашиш бизга, албатта, куч бағишлайди»,- дейди ёшларнинг севимли хонандаси Шароф Муқимов.

alt

«Эй, азиз юртим қўшиғини Наманган Давлат Университети талабалари билан жўрликда куйлар эканман, чиндан дилда ҳаяжон, қалбларда меҳр-муҳаббат ҳисси жўш урганини сездим. Чунки биз Она Ватанимизни севамиз. Қурувчими, шифокорми, оддий деҳқонми, ким бўлишидан қатъий назар, биз Она Ватан, Ўзбекистон фарзандларимиз. Уни асраб-авайлаймиз, муқаддас тупроғини кўзларимизга суртамиз», - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов.

alt

«Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари юртимиз ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда. Барчаси ҳақида батафсил келгуси хабарларимизда. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг