Насиба Абдуллаева 55 ёшини яқин инсонлари билан нишонлади
sayyod.com сайтининг хабарига кўра, мазкур ажойиб кунни Насибахоним Абдуллаева пойтахтдаги бир ресторанда оила аъзолари, қариндошлари, яқинлари ва ўзи яқин деб билган ҳамкасблари даврасида нишонлаганлар.
Санъаткор меҳмонлардан:
Гавхар Зокирова;

Ёдгор Саъдиев;

Обид Асомов;

Ботир Қодиров;

Зиёда;

Амира Алибекова;

Самандар Хамрақуловлар ташриф буюрган.

Шунингдек, sayyod.com сайти тақдим этган видеода Обид Асомов ва Ёдгор Саъдиевлар латофат соҳибаси ва тирик афсона бўлмиш Насибахоним Абдуллаевага ўзларининг самимий дил изҳорларини билдирганликларини кўриш мумкин.
Устоз санъаткор, бетакрор қўшиқлар ижрочиси, латофатли ва гўзал Насиба Абдуллаевани табриклаб, соғлиқ ва саломатлик тилаб, барча ўзбек халқини ўзларининг такрорланмас ижодлари билан доим шод этишларини тилаб қоламиз.
Фото: sayyod.com





ИЗОҲЛАР 0