Насиба Абдуллаева қўшиғи Fendi бренди рекламасида
Хонанданинг продюсери Дилором Сафаева нашримизга берган интервьюсида қўшиқдан парчанинг рекламада пайдо бўлиши уларга кутилмаган ҳодиса бўлганини маълум қилди.
«Биз учун бу кутилмаган ҳодиса. Бу янгилик бизни асло хафа қилмади, аксинча. Ўйлашимча, кўплаб артистлар овози рекламаларда жаранг сочишини орзу қилади, лекин шунга қарамай, ижрочидан рухсат олиш керак. Улар биз билан боғланмади. Шу сабабли бу ҳақда ҳозирча бир нарса дея олмайман».
«Фарида» қўшиғи озарбайжонча тилда 1983 йилда куйланган бўлиб ўз даврининг хити бўлган. Халқ артисти уни ҳозиргача куйлаб келади.
FENDI модалар уйи вакиллари ўзбек хонандасининг қўшиғи бренднинг реклама лавҳасида пайдо бўлиш тарихини ҳозирча изоҳлашмади.
Fendimania коллекциясига сумкалар, пойабзаллар, бомберлар ва ҳаттоки бўйинболар ҳам киритилган бўлиб, уларнинг муаллифлиги мусаввир Hey Reillyга тегишли.
ИЗОҲЛАР 0