alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Насиба Шакирова қиз фарзандли бўлди

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Райҳон Ганиеванинг ягона синглиси Насиба Шакирова бугун 27 май санасида қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанда ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасида қуйидаги сўзлар орқали маълум қилган: «Мани жоним чин қалбимдан табриклайман. Сен Она бўлдинг. Оллохим сенга ва гўзал қизингга соғлиқ ва бахт ато этсин. Чексиз яхши кўраман».

altalt

Шунингдек, Насиба Шакирова ҳам ўзининг инстаграмдаги саҳифасида қуйидаги сўзлар билан бу ҳушхабарни қолдирган: «Ҳаётда кўп нарсаларни унутаман... Аммо "Табриклаймиз! Қара... бу сенинг қизинг!" айтилган сўзларни, ўша тунни ёдимда сақлайман».

alt

Эслатиб ўтамиз, Насиба Шакирова 2015 йилнинг 16 августида Жамшид исмли йигит билан турмуш қуришган. 

alt

Ўз ўрнида биз Райҳон Ганиева ва Насиба Шакироваларни бу улкан бахт билан табриклаймиз ва оилаларига қувонч ва бахт тилаб қоламиз.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг