alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Наврўз сайиллари бўлиб ўтадиган майдонлар

Айни дамларда Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ишлари бутун Республика бўйлаб авжида.

21 март куни туманлар кесимида 20дан зиёд майдон ва истироҳат боғларида махсус тайёрланган саҳналарда қадимий урф-одатларимизга хос бўлган дорбозлар, қизиқчилар, халқ театри вакиллари, аскиячилар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, фольклор-этнографик ансамбллар, цирк артистлари, бахшилар, шоирлар, шунингдек профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларининг чиқишлари ҳамда оммавий спорт ўйинлари (полвонлар мусобоқаси, арқон тортиш ва ҳоказо) ташкил этилади. Наврўз сайиллари бўлиб ўтадиган майдонлар, сайилгоҳлар, истироҳат боғларида миллий ва баҳор таомлари савдоси йўлга қўйилади.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар рўйхати:  

  1. Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Локомотив-Анҳор» маданият ва истироҳат боғи ёнидаги майдон;
  2. Бектемир туманида жойлашган «Қуёшча нури» маданият ва истироҳат боғи ҳудуди;
  3. Бектемир туманидаги Бинокор шаҳарчаси;
  4. Миробод туманида жойлашган «Фурқат» номидаги маданият ва истироҳат боғи;
  5. «Темирйўлчилар» маданият саройи;
  6. «Мирзо-Улуғбек» номидаги маданият ва истироҳат боғи;
  7. М. Шастри майдони ёнидаги ҳудуд (собиқ Ҳайвонот боғи);
  8. «Локомотив» маданият ва истироҳат боғи;
  9. Академиклар шаҳарчасидаги Мирзо-Улуғбек ҳайкали орқасидаги майдон;
  10. Сергели туманида жойлашган Green Park маданият ва истироҳат боғи;
  11. Сергели тумани ҳокимлиги ёнидаги «Камолот» боғи ҳудуди;
  12. Учтепа туманида жойлашган «Боғи шамол» маданият ва истироҳат боғи;
  13. Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи;
  14. Олмазор туманида жойлашган «Нурафшон» маданият ва истироҳат боғи;
  15. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи;
  16. Ғафур Ғулом номидаги мадният ва истироҳат боғи;
  17. Ўзбек Давлат цирки олди майдони;
  18. Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино мавзесида янги ташкил этилган боғ ҳудуди;
  19. Юнусобод туманидаги Сайлгоҳ майдони;
  20. Тошкент Ҳайвонот боғи олди майдони;
  21. Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи;
  22. А. Пушкин боғи ҳудуди Республика Байналмилал маданият маркази биноси олди;
  23. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази (собиқ Авиасозлар маданият саройи) майдони.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг