ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

NEST ONE - Ўзбекистоннинг биринчи осмонўпар биноси

172
0

NEST ONE - Tashkent City ҳудудида қурилаётган ноёб концепцияга эга бино шундай номланди. NEST ONE кўп функцияли турар-жой мажмуаси аҳолиси учун қулай ва ишончли «уя» ни ифодалайди. Осмонўпар бино учун ном танлашда лойиҳа учун танланган «осмон ҳамма учун» концепциясидан келиб чиқилган.

alt

29 август куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида осмонўпар бино 51 қават = 266,5 метр бўлиши эълон қилинди. Аввалги матбуот анжуманида қайд этилган баландликдан 51,5 метр юқори.

alt

Кўп функцияли бинода офислар, ресторанлар, спорт майдончалари, бошқа жамоат жойлари ва ҳашаматли 746та хонадон бўлади. Ҳафтада 7 кун, кунига 24 соат бино хавфсизлик хизмати ва видеокузатув камералари муҳофазаси остида бўлади. Бундан ташқари, ҳар бир хонадонга масофадан бошқариш тизими ўрнатилади, унинг ёрдамида дазмол ўчирилганлигини текшириш, бошқа электр жиҳозлари ишлаяптими, квартирага қайтиб келишдан олдин кондиционерни олдиндан ёқиш ва яна кўп нарсаларни бошқариш мумкин.

alt

Ишлаб чиқувчи компаниялар вакиллари Мурод Назаров ва Уғур Озгювен бўлғуси осмонўпар бинонинг лойиҳаси, дизайни ва хавфсизлигига оид янги тафсилотлар ҳақида сўзлаб беришди.

alt

alt

Мурод Назаров, Murad Buildings компанияси раҳбари:
«NEST ONE нафақат Ўзбекистондаги энг баланд бино бўлиб қолади, балки бутунжаҳон сифат стандартларига жавоб берадиган, пухта ўйланган меъморий ечимлар ва инфрастукуралар туфайли ўз фуқароларига янгича қулайлик яратади. Сиз, эҳтимол, «3000 м2 майдонга эга бўлган квартира» ёзуви билан билбордларга кўзингиз тушган ва бу нимани англатиши ҳақида ўйлагандирсиз.

NEST ONEнинг ноёб хусусиятларидан бири ушбу 3 000 квадрат метр. Бу майдон 33 жамоат жойлари, жумладан, меҳмон хоналари, конференция заллари, SPA-салонлари, фитнесс маркази, сузиш ҳавзаси, кутубхона ва бошқалар орасида тақсимланади. Буларнинг барчаси ягона бошқарув тизими доирасида барча осмонўпар бино аҳолисига тақдим этилади».

alt

alt

Уғур Озгувен, Ozguven меъморий бюроси директори:
​«Биз модерн услубидаги бинони лойиҳалаштирдик: дизайн ва шакллар эргономикани ва кўзни қувонтирадиган эстетикани таъминлаш учун мўлжалланган. NEST ONE энг кичик майдонга эга хонадонни сотиб олганда ҳам, сиз нафақат яшаш майдони эгаси бўлиб, балки сиз 5-юлдузли меҳмонхона тақдим этадиган қулайликлардан баҳраманд бўласиз».

alt

Қурувчиларнинг фикрига кўра, бинонинг пойдевори учун ноёб баррет тизими қўлланилади, бу тизим Ўзбекистонда илк бор қўлланилмоқда. Бундан ташқари, Истанбул университетида зилзила синовлари ўтказилди ва бино 9 баллгача бўлган зилзиладан омон қолишига ишонч ҳосил қилинди. Яна бир муҳим масала - шамол. Ишлаб чиқувчилар томонидан Германияда объектнинг шамол симуляцияси синовлари ўтказилди. Бинонинг ҳар бир қаватида шамол оқимлари тренажерларда синалди. Ушбу синовлар натижасида бинонинг олд тизими батафсил ҳисоблаб чиқилган.

alt

Шунингдек, бўлғуси осмонўпар бинони махсус бетон билан таъминлаш учун шаҳарнинг чеккасида бетон завод қурилади, бу завод фақатгина  NEST ONE лойиҳасини бетон билан таъминлайди.

alt

Ўзбекистоннинг энг юқори ва кўп функцияли биносида кўчмас мулкни сотиш 2019 йил 14 сентябрда бошланади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қурилиш ишлари 2021 йилнинг декабр ойида тамомланади.

alt

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-08-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг