alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Нилуфар Усмонова танлов эълон қилди

Ўзбек эстрадасининг шаддот ва қувноқ хонандаларидан бири Нилуфар Усмонова тез кунларда ўз мухлисларини “Дунё” қўшиғига ишланган видеоклипи билан ҳушнуд этиш арафасида.
 
alt

Клип тайёр ҳолга келгунга қадар хонанда мухлислари орасида танлов эълон қилди. Танлов facebook ва instagram ижтимоий тармоқларида 17 майдан 30 майга қадар ўтказилади. Танловда иштирок этиш учун шахсий суратингизни “Мен клипни кўришни истайман” ёзуви билан @NilufarUsmonova ва хештег #NilufarUsmonova белгисини кўрсатган ҳолда юклашингизга керак бўлади. 30 май куни ғолиб аниқланади ва хонанда томонидан махсус совға билан тақдирланади. 
 
alt

Хонанда “Дунё” қўшиғига ишланган клипини мухлисларга тақдим этишдан аввал қўшиқ билан боғлиқ баъзи фактлар ҳақида сўзладилар.
Хонанда таъкидлашича, “Дунё” бу – ҳамма ҳис этадиган, аммо сукут сақлайдиган қўшиқ.
Қўшиқ матни кимга тегишли деган саволга хонанда, “Дунё” қўшиғининг матни Якзон Жўраевга тегишли бўлиб, уни икки йилча куйлашга ботина олмаганларини, бунга сабаб эса унинг услубига мос эмас деган фикрда эканликлари бўлган. Аммо шунга қарамай Жасур Абдурахманов билан ҳамкорликда шеърга қўшиқ басталаниб, бир йил давомида фақатгина дўстлари даврасида ижро этган эканлар.
 
alt

Хонанда бу қўшиқни мухлисларига тақдим этишларига сабаб эса, уларнинг волидалари бўлган экан. Нилуфар Усмонованинг ижросидаги бу қўшиқни эшитган оналари албатта у халқ ҳукмига ҳавола этилиши керак деган фикрни билдирганлар. Шу тариқа қўшиқ омма ҳукмига ҳавола этилиб, унга ҳатто клип суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилганини маълум қилади хонанда. Хонанда Тимур Примқулов билан супер сюжетли клип тақдим этишни ваъда қила олмасликларини, аммо клипда ҳар бир томошабин ўзига яқин бир жиҳатларни кўриши мумкинлигини таъкидлаб ўтдилар.

alt
 
Демак, тез кунларда Нилуфар Усмоновадан навбатдаги ижод маҳсулини кутиб қоламиз. Унга қадар эса севимли хонандангиз эълон қилган танловда иштирок этишни унутманг. 

Маълумот ва фотолар protoday.uz томонидан тақдим этилган. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-05-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг