alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ўзбекистонда 6 тоннадан ортиқ палов тайёрланди

Энг катта паловни тайёрлаш учун Ўзбекистоннинг энг зўр 50дан ортиқ ошпазлари бир ерга жамланиб, уни тайёрлашди.

 

alt

Палов 2 метрли капкир билан каваланди. 

alt

Палов диаметри 4,2 метр ва ва ҳажми 8 минг литрга яқин бўлган қозонда тайёрланди. Мана шу тадбир учун Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати махсус  қозон ясади. Қозоннинг умумий оғирлиги -7070 кг, чуқурлиги -1 метр. Қозон учун қилинган ўчоқ эса 3 тонна оғирликка эга бўлган. 

alt

Бу ошни тайёрлаш учун рекорд даражасидаги масаллиқлар сарф этилди. Мол гўшти – 826 кг, қўй гўшти – 825,5 кг, қўй ёғи -195 кг, энг асосийси 1650 кг гуруч ишлатилган. Энг катта қозонга 2,4 кг сабзи, 185 кг пиёз, 350 литр ўсимлик ёғи, 480 кг туз солинди. Бунинг барчаси 4,5 кг зирра, 165 кг зирк, 90 кг нохот, 3 кг қора зирра билан безатилди.

altalt

Тайёр палов тадбир меҳмонлари ва 22.000дан ортиқ Олмалиқ ахлига тарқатилди. 

alt

Умумий ҳисобда тадбирни ташкиллаштириш, ошни тайёрлаш ва тарқатиш учун 150 нафар инсон кунутун тинмай ишлади. 

altaltalt

Бу дунёдаги энг катта ҳажмдаги паловни тайёрлаш учун тайёргарлик эди. Гиннес Рекордлар китобига кириш учун расмий уриниш 8 сентябрь куни, Милиий телеканалнинг 1 йиллигига бағишланган «Ўзбегим» анъанавий фестивалда бўлиб ўтади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-08-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг