Оилавий ажрим субъектлари энди телевидение ва газетада
Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан оилавий ажримлар масаласига бағишланган катта йиғилиш ўтказилган бўлиб, унда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов, тегишли ташкилот вакиллари, Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирок этган.
Оилавий ажримлар масаласига бағишланган йиғилишда, Тошкент шаҳар ҳокими янги қарор устида иш бошлаб юборилгани ва унга кўра, Тошкент шаҳрида ажрашган ҳар бир оила ҳақида маълумотлар – оила вакилларининг исми ва фамилияси бундан буён «Тошкент» телеканали ва «Тошкент оқшоми» гезетасида бериб борилиши, кўрсатув эса ҳозирча ҳар 15 кунда соат 23:00да эфирга чиқиши, агар яққол натижа сезилмаса, ажрашаётган оила аъзоларининг суратлари эфирга узатилишини маълум қилган.
.jpg)
Шаҳар ҳокими бу ишга жиддий киришар экан, ажрашаётган оилалар ҳақидаги маълумотларнинг телевидение орқали тарқатилиши, ажримларнинг камайишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этиб ўтган.





ИЗОҲЛАР 0