00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
«Оскар» лауреати PROlogue фахрий меҳмони
Халқаро кинофестиваль дирекциясидан маълум қилинишича, бошқа таклиф этилган юлдузлар қаторида Владимир Меньшов ҳам Ўзбекистоннинг ёш кинематографистлари учун маҳорат-дарсларини ўтказади.
Владимир Валентинович Меньшов 1939 йилнинг 17 сентябрь куни Бакуда туғилган. Театр, кино ва телевидение актёри, кинорежиссёр, сценарист, продюсер ва телебошловчи Меньшов – Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Россия халқ артисти, «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильми учун «Оскар» мукофотининг «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» номинациясида лауреат бўлган.
PROlogue халқаро кинофестивали 27 – 30 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
19-11-2018
ИЗОҲЛАР 0